Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ПАХТАОБОДДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор, Пахтаобод маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Р. Тўхтаевлар маҳалла фуқароларининг муаммоларини тинглади. Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

858
0

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Джумаев Акбар Турабович Қумқўрғон тумани Маҳаллабай ишлар ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Джумаев 1986 йилда Қумқўрғон туманида туғилган.

2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: информатика ва ахборот технологиялари

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қумқўрғон тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғилавозимида фаолият юритаётган эди.

859
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ УЧУН ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қумқўрғон тумани 2-сектор, Боймоқли маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Прокурор кубоги учун ўтказилган мусобада 9 та маҳалла ёшлари ўзаро белашдилар.

Мусобақанинг финал ўйинида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар иштирок этиб, ғолиб жамоларни табриклади ва эсталик совғаларини топширди.

Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни Боймоқли маҳалла ёшлар жамоаси, 2-ўринни Хўжақишлоқ ёшлар жамоаси 3-ўринни Боботоғ маҳалласи ёшлар жамоаси қўлга киритдилар.

Маҳаллаларда сектор раҳбарлари кубоги учун футбол мусобақалари давом этади.

587
0

ОЧИҚ БЮДЖЕТ ПОРТАЛИДАН ФОЙДАЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Қумқўрғон тумани 33-умумтаълим мактабида  “Очиқ Бюджет” порталидан фойдаланиш, унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

 Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Чориев ва Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Қ.Чориев  ва депутатлар, умумтаълим мактаби директорлари, мактабгача таълим ташкилоти мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари,  шунингдек тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори ва “Очиқ бюджет” порталининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

872
0

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Чориев Адҳам Нормўмин ўғли Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Қумқўрғон тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари лавозимига тайинланди.

А. Чориев 1994 йилда Қумқўрғон туманида туғилган.
2015 йил 2018 й. Термиз давлат университетини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қумқўрғон туманидаги “FUTURE SMART INVESTMENTS” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.

691
0
Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси