Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини аҳолига ижарага беришнинг янги тизими ҳақида

очиқ бюджет ҳақида видео ролик

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ УЧУН ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қумқўрғон тумани 2-сектор, Боймоқли маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Прокурор кубоги учун ўтказилган мусобада 9 та маҳалла ёшлари ўзаро белашдилар.

Мусобақанинг финал ўйинида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар иштирок этиб, ғолиб жамоларни табриклади ва эсталик совғаларини топширди.

Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни Боймоқли маҳалла ёшлар жамоаси, 2-ўринни Хўжақишлоқ ёшлар жамоаси 3-ўринни Боботоғ маҳалласи ёшлар жамоаси қўлга киритдилар.

Маҳаллаларда сектор раҳбарлари кубоги учун футбол мусобақалари давом этади.

479
0

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Худойназаров Анварали Номозович “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси Сурхондарё филиали Қумқўрғон телекоммуникация боғламаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Худойназаров 1988 йилда Қумқўрғон туманида туғилган.

2015 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси Сурхондарё филиали Қумқўрғон телекоммуникация боғламаси жорий таъмирлаш ва авария ҳолатини қайта тиклаш ишлари бригадаси 2-тоифали муҳандиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

488
0

ЁШЛАР УЧРАШУВИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Қумқўрғон тумани Маданият бўлимида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида тадбиркорлар ва таъмитнотчилар томонидан кўргазма ташкил этилиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида тақдимотлар қилинди. Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар ёшлар муамоларини тиглади. Ҳар бир мурожаатга ижобий ечим чоралари кўрилди.

Хусусан, Дўстлик маҳалласида яшовчи Тўрақулов Жохонгир устачилик билан шуғулланниб келади, аммо унинг зарур асбоб-ускуналар йўқлиги боис устачилик ҳунари билан шуғулланишида муаммоларга дуч келаётган эди. Жохонгирга керакли асбоб-ускуналар олиб бериладиган бўлди.

Шайманова Гуласал карате спорт устаси бўлсада, ҳозирда ишсиз эди. Ушбу учрашувдан кейин Гуласалга янги тўгарак очиб, ўзининг севимли спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун барча шарт-шаротитлар яратиладиган бўлди.

491
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси