Баҳор келиши билан бободеҳқонларимиз халқимиз дастурхоннинг тўкинлиги учун яхши ният билан ерга уруғ қадайди. Кекса нуронийларимиз эса қўлларини дуога очиб, ризқимизга барака сўрашади.

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ташаббусига кўра, халқимизнинг ризқи бўлган пахта-2021 мўл ҳосили учун чигит экиш олдидан, 35 нафар ёши улуғ инсонларни ҳурматлаб, эъзоз-икром кўрсатиб, муқаддас қадамжолар зиёратига юборилди.
Нуроний-фахрийлар аввал, Шеробод туманидаги Исо-Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди, ундан сўнг Самарқанд ва Бухоро шахридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди. Кексаларимиз зиёрат давомида юртимизнинг ризқ-рўзи учун кўпдан-кўп дуо қилиб қайтишди