Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Республика Маьнавият ва маьрифат марказиҚумқўрғон туман бўлинмаси"Бир зиёли-бир маҳаллага маьнавий ҳомий"

2022-йил 11-январ куни Қумқо'рг'он тумани "Ҳалаки" маҳалла фуқаролар йиг'инида жойлашган Халқ та'лим бо'лимига қарашли 60-сонли умумта'лим мактабида туман Маʼнавият ва маʼрифат боʼлинмаси ташаббуси билан нуроний оқсоқоллар ва маҳалла фуқаролари  о'ртасида О'збекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 19-январ куни Республика Ма'навият ва ма'рифат кенгашининг видеоселектор тарзида о'тказилган мажлисининг 3-сонли баённомасининг 38-банди ижросини та'минлаш юзасидан "Бир зиёли-бир маҳаллага ма'навий ҳомий" тамойили асосида ма'навий-ма'рифий давра суҳбати ташкил этилди.

823
0

Қумқўрғон туманида 2022-йил 1-15-январ кунлари барча ижтимоий- иқтисодий соҳаларнинг узлуксиз ишлашини мувофиқлаштириш бўйича туман штаби ташкил этилган.

Қумқўрғон туманида 2022-йил 1-15-январ кунлари барча ижтимоий- иқтисодий соҳаларнинг узлуксиз  ишлашини мувофиқлаштириш бўйича туман штаби ташкил этилган.

 Мазкур штаб фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг ўринбосари М. Маҳкамов Қумқўрғон туманига келди.

 Ишчи гуруҳи билан биргаликда туман Тиббиёт бирлашмаси, Сурхон сув обори,туман Газ таъминоти бўлими, туман Электр тармоқлари корхонаси, туман Мурувват уйида бўлиб, ушбу масканлардаги шарт-шароитларни кўздан кечирди

710
0

ФВБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан тумандаги ташкилотларга ис газидан сақланиш бўйича йўриқномалар акс этган плакатлар илиниб, тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, бозорларда, савдо ярмаркасида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш буйича сотувчи ва харидорларга тегишли тартибда тушунчалар берилди ҳамда эслатма ва буклетлар тарқатилди.

604
0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг январидан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўзи фаолиятини бошлади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг январидан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўзи фаолиятини бошлади. Қумқўрғон туманига Республикадан бириктирган вакиллар Бобомурод Ўтаев, Азиз Каримжонов "Чаёнтепа" маҳалласида бўлиб, ушбу маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Исмоил Усанов билан биргаликда маҳалла билан яқиндан танишдилар.

Бир неча йиллардан буён бетоблиги туфайли ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор Холиярова Хайитгул момонинг хонадонига бориб, ҳомийлар кўмаги билан момога ногиронлик аравачасини топширдилар.

621
0

2-СЕКТОРДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди “Халаки" маҳалласида туман прокуратураси ташаббуси билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмарка ушбу ҳудуд аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконини берди.

Бу каби ташаббуслар аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келмоқда.

637
0
Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси