Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туман ҳокимлиги йиғилишлар залида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

Ушбу ўқув Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

Ўқув соатида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси, тамойил ва технологиялар ҳамда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилди.

Ўқув соатини ушбу ҳавола www.youtube.com орқали томоша қилишингиз мумкин.

493
0

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тумандаги 61 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларига хизматда фойдаланиш учун, планшетлар топширилди.

Мазкур планшетларга базавий дастурлар ўрнатилган бўлиб,, хуқуқбузарликлар бўйича онлайн тартибда баённомалар расмийлаштириш учун ва яна бир қанча вазифаларни бажаришда профилактика инспекторлари хизмат фаолиятида қулайликлар яратади.

480
0

Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан Беш қахрамон МФЙ жойлашган Барака савдо МЧЖ да ФВДТ ҳамкорлигида ўқув амалий тактик машғулоти ўтказилди ва тадбиркорлик субъектларига тегишли тартибда эслатма, йўриқнома ва буклетлар тарқатилди.

Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан Беш қахрамон МФЙ жойлашган Барака савдо МЧЖ да ФВДТ ҳамкорлигида ўқув амалий тактик машғулоти ўтказилди ва тадбиркорлик субъектларига тегишли тартибда эслатма, йўриқнома ва буклетлар тарқатилди.

508
0

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ва туман Туризм ва спорт бўлими ҳамкорликда камондан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ва туман Туризм ва спорт бўлими ҳамкорликда
камондан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Паралимпия бўйича Республика терма жамоаси аъзоси Абдуллаева Насиба фахрий меҳмон сифатида қатнашиб, иштирокчиларга маҳорат сабоқларини бериб ўтди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ ва медаллар топширилди.

486
0

Шаҳар ва туман ҳокимликларининг фаол ахборот хизмати раҳбарлари эътироф этилди

Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида янгиликларни кенг аудиторияга тезкорлик, (https://t.me/axborot_xizmati/10689) холислик ва аниқлик билан етказиб беришда ахборот хизматининг фаолияти алоҳида ўрин тутади.

Юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги ҳамда ҳаётнинг қайноқ нуқталарида туриб, муайян воқеликка ўз вақтида билдираётган холис ва тезкор муносабати, халқимизнинг мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини янада оширишга қўшаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ фаол шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари тақдирландилар.

Уларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов топширди.

Тадбирда соҳани янада ривожлантириш мақсадида янги ғоя ва таклифлар ўртага ташланди.

Шунингдек, мазкур ташаббусни давом эттириш мақсадида вилоятимиздаги фаол журналист ва блогерларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида рағбатлантиришга келишиб олинди.

463
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси