Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНИДАЁҚ ЯХШИ ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ

2022 йилнинг илк куниёқ, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган "Каттакўл" маҳалласида "Муҳташам" тантаналар саройининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров унинг очилиш тадбирида иштирок этиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг фаравонлиги, яхши кунларига хизмат қиладиган замонавий муҳташам бинонинг фаолият бошлаши билан табриклади.

Айтиш мумкин, илгари мазкур маҳаллада ҳам, қўшни маҳаллаларда ҳам бу каби тантаналар ўтказишга мўлжалланган бино мавжуд эмас эди.

509
0

МУРУВВАТ УЙИДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Қумқўрғон тумани "Мурувват уйи" да тарбияланаётган болажонларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида янги йил байрами ўтказилди.

Туман ҳокими Р. Гаппаров ушбу масканда бўлиб, болажонларга "Президент совғаси" ни ҳамда уларга зарур бўлган иссиқ кийимлар, ширинликлар, ҳамда маиший техникаларни топширди.

806
0

Қумқўрғон тумани Барака савдо мажмуасида янги йил байрам тадбири кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Туманимиз аҳли оилавий фарзандлари билан байрам томошаларида иштирок этишмоқда. Кун давомида консерт дастури билан ҳамоҳанг тарзда спортнинг турлари бо'йича ҳам мусобақалар ташкил этилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшларга совғалар топширди.

Қумқўрғон тумани  Барака савдо мажмуасида янги йил байрам тадбири кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Туманимиз аҳли оилавий фарзандлари билан байрам томошаларида иштирок этишмоқда.

 

Кун давомида консерт дастури билан ҳамоҳанг тарзда спортнинг турлари бо'йича ҳам мусобақалар ташкил этилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшларга совғалар топширди.

755
0

ҚУМҚЎРҒОНДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

"Барака савдо" МЧЖ томонидан туманимиз аҳли учун янги йил байрам дастурини ташкил этилди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими ходимлари ижросида куй қўшиқлар, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишларт барчага байрам кайфиятини улашди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, 30 нафар кам таъминланган оила фарзандларига иссиқ кийимлар топширди

781
0

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ ЕТКАЗИЛДИ

Янги йил байрами муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди. Урушнинг оловли жангларида иштирок этган фахрийлар хонадонига вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Орипов, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи полковник П.Сатвалдиев, вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник И.Камбаров туман ҳокими Р.Гаппаров,  туман Мудофаа бўлими бошлиғи Б.Худойбергановлар  ташриф буюрди.

“Саховат” маҳалласида яшовчи  Зокир бобо Қодиров, “Мунчоқтепа” Ҳайит бобо Мусаев, “Меҳробод” маҳалласи фуқароси Икром бобо Ахмедовларга Президентимизнинг совғалари,  “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони, 1 миллион сўмлик сертификат ва эсдалик совғаларини топширди.

Давлат раҳбарининг янги йил байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Юртимизнинг тинч, фаровон кунлари учун уларга миннатдорлик билдиришди.

815
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси