Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
БАЙРАМ ТАДБИРИ БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА ДАВОМ ЭТДИ

Болажонлар учун ташкил этилган байрам тадбири  ”Навбаҳор” тўйхонасида давом этди.  Тадбирга ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан 150 нафари таклиф этилди уларга туман ҳокимлиги томонидан иссиқ уст-бош кийимлари берилди.

800
0

ҚУМҚЎРҒОНДА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" БОЛАЖОНЛАРГА ТОПШИРИЛДИ

Янги йил кўпчиллик болажонларнинг севимли байрамларидан бири саналади.  Кутилган ва кутилмаган совғалар эртак қаҳрамонлари, турли байрам тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бағишлайди. БСМ ўйингоҳида безатилган арча атрофида “Президент арчаси” тантаналари ўтказилди. 

Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, иштирокчиларни байрам билан қутлади ва  30 нафар  ота-она қаровисиз қолган болаларга “Президент совғаси”ни  топширди.  

Ватанпарварлик ойлигида ўтказилаётган айни кунларда 92 22 чегара қўшинлари ҳамда 36 691  ҳарбий қисим хизматчилари, ҳарбий оркестр жамоалари ҳам байрам дастурида иштирок этишди.

Ҳарбийлар томонидан ташкил этилган замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг

чиқишлари,  куй-қўшиқлар болаларга бир олам завқ бағишлади.

635
0

3-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАРГА ҲАМ БАЙРАМ СОВҒАСИ УЛАШИЛДИ

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда, тўкин дастурхон атрофида кутиб олишлари учун Давлат раҳбари ташаббуси билан бир марталик пул маблағлари тарқатилмоқда.

Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев ҳам ўз ҳудудига қарашли маҳаллаларда кам таъминланган оилаларга ажратилган 800 000 сўм миқдордаги пул маблағларини топширди ва Президент табригини ўқиб берди.

624
0

ЙАНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 4-сектор ҳудудида ҳам “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.  Туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Турсунов пул мукофотини ўз эгаларига топширди.

662
0

ЙАНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон туманида  Президент Шавкат Мирзиёевнинг   "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг эҳтиёжманд  қатламига  800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаров 1-сектор ҳудудидаги   маҳаллаларга бориб, янги йил байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга “Президент совғаси” сифатида пул маблағларини топширди ҳамда Давлат раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

Маълумот учун айтиш жоиз, 1-секторда

196 та хонадонларга 156 миллион 800 минг  сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Туманда жами  690 та оилаларга 552  миллион сўм  пул маблағлари топширилди.

 

616
0
Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси