Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЧЕГАРА ОЛДИ ҲУДУДИДА КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қумқўрғон тумани чегара олди ҳудудида жойлашган" Саховат" маҳалласида арзонлаштирилган  савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Кўчма савдо ярмаркада ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмида хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳамда маҳалла аҳли  байрам дастурхонига ҳамёнбоп нархларда озиқ-овқат, гўшт,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш имконига эга бўлишди. Ҳарбийларнинг оилалари ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

 

511
0

Саводхонлик байрами

Қумқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси, 1-тоифали ўқитувчи Айнахол Маматова бошчилигида 1-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами ўтказилди. 

 

543
0

КАДАСТР СОҲАСИГА БАҒИШЛАНГАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Қумқо'рг'он тумани ҳокимлиги мажлислар залида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулни туман ҳокими Р. Гаппаров очиб берди,  Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари Т. Абдуллаев  бошчилигида ўтказилди.

Унда фуқаролар томонидан ўртага ташланган  кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ шу каби мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижобий эчим чоралари кўрилди.

542
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилганларни ўқитиш бўйича семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Янги жорий этилаётган тизим аҳолининг маҳалладан чиқмай туриб барча давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишга қаратилган.

Бугунги семенар-тренингнинг 7- кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлар ҳизматларини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё филиали бош инспектори Нодир Мўминов ма'рузаси тингланди.

663
0

ШИЖОАТИ ВА МАТОНАТИ ЎРНАК ОЛСА АРЗИГУЛИК

Янги йил байрами арафасида жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида ҳам шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ўз иродаси билан айрим соғ инсонларга ўрнак бўла оладиган, имконияти чекланган бўлсада оёқлари билан расм чизиш қобилиятига эга Мафтуна Эшбоева ушбу мусобақада иштирок этди ва шахмат бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

2-ўрин "Боғаро" маҳалласи фуқароси Хосият Нормуродовага, 3-ўрин "Исломобод" маҳалласи фуқароси Муқаддас Кўчаровага насиб этди.

"Жийдали" маҳалласида яшовчи Насиба Абдуллаеванинг оёқлари ўзига бўйсинмасада чеварлиги билан юртдошларимизга таниш.

"Жасорат" медалининг соҳибаси камон ёйдан ўқ отиш бўйича яқиндагина Ўзбекистон чемпиони бўлди.Бугунги мусобақада Насиба ҳам фаол иштирок этди.

800
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси