Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲАР БИР НУРОНИЙ БЕШ НАФАР ЁШГА МУРАББИЙ ТАМОЙИЛ АСОСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 Қумқўрғон туман Маҳалла маркази фаоллар залида туман Ма'навият ва ма'рифат бўлинмаси ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад  “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида фаолиятни самарали ташкил этишдир.

Нуронийларга  китоблар совға қилинди ҳамда  қатнашчилари томонидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

626
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Қумқўрғон туманида маҳаллаларда ишлайдиган  ҳоким ёрдамчилари учун янги тизимини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган  семинар-тренинг машғулотлари давом этмоқда.
 Бугун, ўқув машғулотларининг 5-кунида  семинар иштирокчилари Давлат активларини бошқариш агентлиги тўловга қобилятсизлик жараёнини юритиш бўлими бошлиғи Равшан Жўраевнинг маърузалари тингламоқда.
587
0

“ТЕМУРБЕКЛАР” ВА “БУРГУТЛАР” МУСОБАҚАСИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон туманида “ Ватанпарвар”  ойлиги муносабати билан жойларда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Туман ХТБ ва туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорликда “Темурбеклар” ва “Бургутлар” мусобақасининг саралаш босқичи 24- умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 82 та умумтаълим мактабларидан иштирокчилар қанташди.  Шартлар якунига кўра,  18-умутаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўлланма олди.

709
0

БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ

Қумқўрғон туман “Чаёнтепа” маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар маҳалла фаоллари билан учрашди.

 Мазкур маҳаллада яшовчи Б.М нинг яшаш уйида қасдан ёнғин содир этилганлиги ва катта миқдорда зарар етказилганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Содир этилган жиноят таҳлил қилиниб, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган  чора тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек,учрашувда  фирибгарлик жиноятлари ҳам муҳокама этилди.

702
0

ТАРҒИБОТЧИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021-йил 23-декабр куни Қумқўрғон туман Маданият уйи фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 2021-йил 19- январ куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси та'минлаш мақсадида туман Халқ та'лим бўлимига қарашли 82 та умумта'лим мактабларининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарг'иботчилари билан ўқув семинари ташкил этилди.

 Ушбу семинар тренингни туман Ма'навият ва ма'рифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев олиб борди.

Тадбирда Ижодий-маданий масалалар бо'йича тарғиботчилар томонидан амалга оширилган ишлар, ё'л қўйган хато ва камчиликлар айтиб ўтилди.

750
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси