Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИГА ҚАТНАШДИ

Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари махсус ўқув дастури асосида давом этмоқда.

Навбатдаги 3-кундаги маърузачи туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ч.Қултаев дарс машғулотларини ўтиб берди.

Унда жойларда ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда "Аёллар дафтари", “Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" билан ишлаш механизмлари, шакллантириш, юритиш ва улардан чиқариш тартиботлари ва ишни ташкил қилиш хусусиятлари, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш асосида маҳаллалардаги ҳолатни аниқлаш асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиши учун зарур бўлган мавзулар қамраб олинган.

Ўқув машғулотларга туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда ташриф буюрди. Ўқув жараёнлари билан танишиб, тингловчилар билан жорий этиладиган тизим бўйича суҳбатлашди.

623
0

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон тумани "Элобод" маҳалласи, 2-сонли касб -ҳунар мактабида туман ҳокими ўринбасари Б.Жумаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Ғ.Ашуров, М.Ражабов, туман ҳокимлиги Болалрни ҳимоя қилиш шъўба бош мутахассиси Ғ.Муҳаммадиевлар иштирокида вояга етмаганлар жиноятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда ушбу мактабда таълим олаётган С.Э томонидан содир этилган ўғирлик жинояти муҳокама этилди. С.Э “Боғоро” ва "Бешқаҳрамон” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг 1 донадан, жами 2 та велосипедини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

637
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан
аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий қилинди.

Жорий йилнинг 20 декабрдан 29 декабргача ҳоким ёрдамчилари учун ўқув машғулотлари ўтказилади.

Бугунги машғулотларда уларга ДСИ бошлиғининг 1-ўринбосари Хушбақов Комил томонидан солиқ бўйича имтиёзлар ва бу борадаги зарурий тушунчалар тушунтиришлар берилди.

605
0

ТИББИЙ -ҲИМОЯГА МУХТОЖ ФУҚАРОЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб ўтган қабулда Сурхондарё вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х.Й.Мамаражабов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаев, Қумқўрғон туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи вв/б О.Бобоевлар иштирок этишди.

Унда 30 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар қатнашди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 17 та мурожаат қайд этилди. Уларга 5 та ногиронлик арвачаси, 3 та қулоқ эшитиш масламаси, 3 та сиҳатгоҳга йўлланма, 3 та ҳасса,1 та ходунок топширилди.

Шунингдек, ётиб қолга беморлар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачалари уларнинг хонадонларига етказиб берилди.

592
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув амалий машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида маърузалар тингланди.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқатириш бўлим бошлиғининг ўринбосари З.Эшқобилов томонидан маъруза қилинди.

702
0
Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси