Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?

Чет эл давлатлари тажрибасидан маълумки, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш кўп меҳнат ва маблағ талаб этади. Бунинг учун тадбирни молиялаштириш манбаларини аниқлаштириб олиш ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Юртимизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини молиялаштириш,Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясига мувофиқ, Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

Маълумот тариқасида, 2010 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига сарфланган харажатлар қиймати ўртача аҳоли жон бошига Тожикистонда 1,31 АҚШ долларини, Қирғизистонда 1,12 АҚШ долларини, Озарбайжонда 1,03 АҚШ долларини, Молдовада 2,15 АҚШ долларини, Россия Федератсиясида 3,81 АҚШ долларини ташкил этган.

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими

845
0

Ҳурматли туманимиз фуқаролари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
15 октябрдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 871-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 2021 йилги манзилли дастурга асосан жорий йилда Қумқўрғон шаҳрининг бош режаси “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилиши якунланган.
Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8, 9 ва 21- моддаларига асосан Қумқўрғон шаҳарнинг бош режаси лойихаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда. Лойихалар туман ҳокимлигининг qumqo’rg’on.uz ва Қурилиш бош бошқармасининг terarx.uz сайтларига жойлаштирилган.
Жамоатчилик мухокамалари 2021 йилнинг 15 декбрдан 25 декабргача давом этади.
Шаҳар бош режаси лойиха юзасидан ўзингизнинг фикр ва таклифларингизни ёзма ёки оғизаки тарзда билдиришлариз мункин.
Бундан ташқари интернет тармоғидаги туман ҳокимлигининг qumqo’rg’on.uz ва Қурилиш бош бошқармасининг terarx.uz сайтлари орқали юборишингиз мумкин.

Лойиха буйича ёзма ёки оғизаки тарздаги фикр ва таклифлар туман Қурилиш бўлими томонидан қабул қилинади.

690
0

СЕКТОР РАҲБАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев "Исломобад" маҳалласида “Хонадонбай” юриб, аҳолининг турмиш тарзи билан яқиндан танишди, муаммоларини ўрганди.

Сектор раҳбари маҳалланинг ички имкониятларидан фойдаланиб, аҳолининг шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, ҳунармандчилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, паррандачилик билан шуғулланиш борасида керакли тавсияларни бериб ўтди.

 

977
0

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг раиси Ўктам Мамадиев томонидан Қумқўрғон тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларнинг судда кўрилиши масаласига эътибор қаратилди. Хусусан, иш берувчи ва ходимлар ўртасида келиб чиқадиган низоларни судда кўрилиши, ходимлар ноқонуний ишдан бўшатилганда суд томонидан ўз ишига тикланганлиги ҳолатлари ҳақида, иш берувчи ва ходимлар қайси қонун нормаларига эътибор қаратиши лозимлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган, алимент, мерос ва бошқа оилавий низолар бўйича берилган саволларга суд раиси томонидан жавоблар берилди.

1083
0

БОЙМОҚЛИДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди “Боймоқли" маҳалласида туман прокуратураси ташаббуси билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Янги йил байрами олди, мазкур ярмарка ушбу ҳудуд аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконини берди.

Бу каби ташаббуслар аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келмоқда.

 

1025
0
Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси