Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
КАМОНДАН НАЙЗА ОТИШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ва туман БЎСМ ҳамкорлигида Қумқўрғон тумани 33-умумтаълим мактабида камондан найза отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Миллий гвария Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ўқувчи ёшларга камондан найза отиш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад аҳоли ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишдир.

 

603
0

Сессиядан сўнг, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Сессиядан сўнг, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Туман ҳокими Р.Гаппаров ОАВ лари ходимларнинг саволларига жавоб берди.

 

557
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИСЛОҲАТЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИ Р.Б.ҒАППАРОВНИНГ ХАЛҚҚА МУРОЖААТИ ТИНГЛАНМОҚДА

Туманда 2020–йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 369,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 131,1 фоизга ўсиши таъминланиб, (вилоятдаги улуши 6,7 фоиз) қишлоқ хўжалиги 2 трлн 99 млрд сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,8 фоиз, (вилоятдаги улуш – 10,5 фоиз), қурилиш ҳажми 313,6 млрд сўмни, ўсиш суръати 113.7 фоиз (улуши 3.2 фоиз), чакана савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 513,6 млрд сўм– 101,5 фоиз (улуши 4,1 фоиз), ва хизмат кўрсатиш ҳажми 434,9 млрд сўм– 103,4 фоиз (5,5 фоиз)ни ташкил этган.

2021 йилнинг январь – октябрь ойларида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 400.5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 106.3 фоизга бажарилган.

 

650
0

"СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ ОИЛА" ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида  ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт ва китобхонлик мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт ўйинлари  ҳамда китобхонлик беллашувларида 3-секторларида яшовчи оилалар о'заро беллашдилар.

Унда  Боҳодир Тошбоев оиласи 1-ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўл олди.

Ғолиблар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

787
0

Қумқўрғон тумани Мудофаа ишлари бўлимида жиноятчиликнинг олдини олиш, фирибгарлик каби жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б. Худойбердиев олиб борди. Сурхондарё вилояти Харбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия кичик маслаҳатчиси Ғ. Рахмонов пора олиш ва бериш жиноятларининг қонуний жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

860
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси