Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖИЗЗАХ ТЕАТРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА
ЖИЗЗАХ ТЕАТРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА

  

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсади ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар онгида маданият ва санъат, қолаверса театрга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан, бугун Жиззах вилоят мусиқали драма театр жамоаси томонидан "Баходир" спектакли, Қумқўрғон тумани Педагогика коллежида, “Қумқўрғон шаҳар маданият маркази”да, 82-сонли умумтаълим мактабида томошабинлар эътиборига ҳавола этилди, спектаклда туманнинг фаол ўқувчилари ва устоз мураббийлари ҳамда сектор раҳбарлари томошабин сифатида иштирок этишди, ушбу спектакл Ватанпарварлик инсонийлик, меҳр-оқибат ғоялари илгари сурилган. Спектакль барчага бирдек манзур келди ва йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

  

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров тумандаги 14- сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган иқтисослаштирилган мактаб интернатида бўлди. Ўқувчилар ётоқхонасида, ошхонасида бўлиб, бу ердаги шарт- шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб, яратилган шароитлар тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди.

Туман ҳокими таълим муассасасида дарс жараёнларидан сўнг ётоқхонада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги видеоселектор йиғилишида бир қанча вазифалар белгилаб берилган эди.

ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Қумўрғон туман “Навбаҳор” маҳалласи 24-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Р. Гаппаров, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари, Тошкент Аграр университети Термиз филиали ўқитувчилари, туман Ички ишлар бўлими, туман бош имом хатиби ҳамда “Навбаҳор” МФЙ нуронийлари, ёш авлод вакиллари, ОАВ ходимлари ва аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурлигини айтиб ўтишди.

АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚАТ
АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚАТ

Бугун туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида "Боботоғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда 20 та мурожаат келиб тушди, шундан 4 та мурожатлар жойида хал этилди.
Жумладан, Бўриев Зарбиби истиқомат қилаётган кўчасига тош тўкиб берилишини сўради, мурожаати бўйича Ш.Рашидов кўчасига 0,8 км тош тўкилди, қилган мурожаати ижобий ечим топди.
Муддат талаб қилинадиган мурожаатлар туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

"ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР" КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИБЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани "Ёшлар" марказида " Қувноқлар ва зукколар "кў'рик- танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Рахматулла Гаппаров очиб берди.

Қизғин, дўстона баҳс-мунозараларга бой бўлган танловда олтита жамоа ўзаро беллашдилар.

Тадбирда 1-ўрини Қумқўрғон агросаъноат техникумининг “Профессионал” жамоси I даражали диплом, кўчма кубок ва телевизор билан тақдирланди.

2-ўрини 4-сонли умумтаълим мактабининг “Шумтакалар” жамоси, 3-ўрини 3-сонли умумтаълим мактабининг “Диямон” жамоси эгаллаб, диплом ва эсаталик савғалари билан тақдирландилар.

Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси