Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНА БИР МАҲАЛЛА БИНОСИ ЯНГИДАН ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
ЯНА БИР МАҲАЛЛА БИНОСИ ЯНГИДАН ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қумқўрғон туманида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслардан бири, ўз биносига эга бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларига янги биноларни қуриб, фойдаланишга топширилишидир.

Туманидаги "Бўстон" маҳалласининг янги биноси қад ростлади. Ушбу масканнинг очилиш тадбирда тумани ҳокими Рахматулла Гаппаров иштирок этди.

Маҳалла аҳлининг муаммо ва таклифлари билан биринчи эшик қоқиб борадиган макони маҳалла ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманда ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қурилиб, аҳолига топширилмоқда.

Маҳалла биноси зарур бўлган барча мебел жихозлари билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз," Бўстон" маҳалласида 4897 нафар аҳоли истиқомат қилиб, 886 та хонадон ва 1116 та оилалар мавжуд.

Бугунги кунга қадар, туман ҳокимининг ташаббуси билан 6 та маҳалла бинолари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Туманда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

"ҲОКИМ ВАЁШЛАР УЧРАШУВИ" ДОИРАСИДА ТАЪМИНОТЧИ ТАШКИЛОТЛАР ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қумқўрғон тумани 1- сектор ҳудудига қарашли "Янгиер" маҳалласида ёшлар билан очиқ, самимий мулоқат бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Рахматулла Гаппаров, Ўзбекистон Республикаси Агробанк бошкарув раиси ўринбосари Абдимухтор Эргашев, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Рустам Тўхтаев, 20 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман тижорат банклари бошлиғлари, туман корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда чорвачилик, иссиқхона, парандачилик, қуёнчилик ва бошқа йўналишлар бўйича 16 нафар таъминотчилар иштирок этишди.

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Эътиборли томони шундаки, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёшларнинг ортиқча сарсонгачиликларининг олдини олиш мақсадида таъминотчи корхоналар томонидан ярмарка ташкил этилиб, ёшлар шу ернинг ўзида ҳам тижорат банклари билан, ҳам таъминотчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишди.

- Мен "Навбаҳор" маҳалласида яшайман, анчадан буён чорвачилик билан шуғилланиш мақсадида кредит олмоқчи бўлиб юрган эдим,-дейди Ноила Менглибоева. Туман ҳокимига бу борада қилган мурожаатим шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Амалий натижаларга бой бўлган бу каби учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратилиши, шубҳасиздир.

Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Қумқўрғон туман, ИИБ 3-секторига қарашли “Шерозий” маҳалласида сектор раҳбари билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда ёшлар ўз муоммолари ва таклифларини билдириб ўтишди.

Туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев ҳамда ДХХ туман бўлими бошлиғи Э.Шеровлар томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида профилактика чораларини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида юшмаган ёшлар ўртасида турли ҳил спорт мусобақаларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув давомида тадбиркорлик фаолтиятини бошлаш исагини билдирган ёшларга кредит ажратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Қумқўрғон туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Турсунов ташаббуси билан туман ёшлари ўртасида спортнинг ТАЭКВОНДО WT йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

Наврўз
Наврўз

Наврўз сайлида туман ёш спортчиларининг вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда қўлга киритган совринлари кўргазмаси, спортчиларнинг чиқишлари сайил иштирокчилари диққат эътиборини ўзига жалб қилади.

Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақа ғолибларини эсталик совғалари билан тақдирлади.

Байрам тадбирида элимиз суйган хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар байрам иштирокчилари қалбига завқ шавқ бағишлади.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси