Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УНУТМАЙДИ!

2023-йил 7-май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбар ва ходимлари томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!" шиори остида туманда барча соҳаларда хизмат қилаётган аҳоли вакиллари орасида шон-шараф ленталари тақилди ҳамда енгил автомобиллар учун махсус стикерлар ўрнатилди.

181
0

ТУРЛИ ИЖТИМОИЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР ҚАТЛАМИ БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

Президентимизнинг 11-апрел куни ўтказилган "Турли ижтимоий тоифадаги ёшлар қатлами билан ишлашнинг янги тизими" мавзусидаги видеоселекторидаги топшириқларига асосан Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласи ёшлари фуқаробай ўрганилиб, 3 тоифага ажратилиб, маҳалла "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди.

162
0

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Янгиер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган 20 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

154
0

"Саломатлик учун 5000 қадам" аксияси

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

161
0

САЙЁР ҚАБУЛ: ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ БЎЛДИ

Бугунги кунда инсонларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш,  Инсон қадри учун тамойилига амал қилиш асосий вазифаларидан бири саналади.

Бугун Қумқўрғон тумани 4-сектор ҳудуди “Боғаро” маҳалласида жойлашган Маданият уйида туман ҳокими Анвар Нормаматов муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

147
0
Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси