Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди.
Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди.

8-март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Қумқўрғон тумани Мурувват уйида кўнгли ўксик, ногиронлиги бор болаларга байрам тадбири ташкил этилди. Имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват, эътибор кўрсатилди. Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди. Уларга совғалар улашилди.

  

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган видоселектор йиғилишида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва Мурувват уйи ходимлари шу ернинг ўзида иштирок этишди.

  

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ ГАППАРОВ РАХМАТУЛЛА БОБОХОНОВИЧНИНГ 8 МАРТ- ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ ГАППАРОВ РАХМАТУЛЛА БОБОХОНОВИЧНИНГ 8 МАРТ- ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз аёллар!
Ҳурматли опа-сингиллар!

Ўлкамизга янгиланиш, яшариш фасли, орзиқиб кутилган баҳор кириб келди. Фаслларнинг келинчаги бўлган гўзал баҳорнинг илк кунларида муқаддас ва мўътабар Оналаримиз, азиз ва мунис аёлларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман. Аввало, сизларга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва белгиланган мақсад ва вазифаларга эришишда сиз, азизларнинг беқиёс ҳиссангиз бор. Бугун қайси соҳага қарамайли, мамлакат ривожида сиз азизларнинг ўрнингиз беқиёсдир.

Бунинг учун сизларга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди, албатта. Буюклар эътироф этганидек, ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, бизни ҳамиша одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари чорлайдиган, сабр-тоқат, метин ирода, садоқат соҳибаси бўлмиш аёлларнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Аёл бахтли бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. Қизларимизнинг саломатлигини асраш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаси бўлиб вояга етиши, жамиятда муносиб ўрнини топиши учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Оналик шаънини, ўзбек аёли ор-номуси, қадр-қимматини юксакларга кўтарган, ҳаётнинг не бир синовларини, машаққатини нозик елкасида кўтара олган, келажак бешигини тебратган сиз азизларни доимо қадрлашга тайёрмиз. Бизнинг ўзбек аёллари доимо азиз ва муқаддасдир. Сизнинг табаррук сиймойингиз, ҳар бир сўзингиз бизга ҳамиша ҳамроҳ ва йўл кўрсатувчи маёқдир.

Бир сўз билан айтадиган бўлсам, хонадонларимизнинг чироғи, фарзандларимизнинг меҳрибони, юракларимиз қўри, кўзларимизнинг нури ва ғуруримиз бўлган Сиз аёлларга ҳар қанча таъзим айласак шунча кам.

Сиз азизларни яна бир бор байрам билан самимий қутлайман. Барчангизга сиҳат – саломатлик, фарзандлар камолини кўришни, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Бахтимизга доимо омон ва бахтли бўлингизлар, азиз аёллар!

Ҳурмат билан Қумқўрғон туман ҳокими Гаппаров Рахматулла Бобохонович!

“ Ёшлик” маданият саройида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
“ Ёшлик” маданият саройида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Қумқўрғон туманида “ Ёшлик” маданият саройида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда туман ҳокими Рахматулла Гаппаров, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги директор ўринбосари Фаррух Омонов, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Шерзод Олимов, сектор раҳбарлари ҳамда алоқадор ташкилот раҳбарлари, туман ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда ёшлар томонидан турли таклиф ва ғоялар ўртага ташланди. Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган йигит –қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотларга эга бўлишди. Ёшларнинг мурожаатлари бўйича мутасадди ташкилотлар ижобий ечим чораларини кўришди.

АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ
АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали, уларни "Темир дафтар" дан чиқариш мақсадида бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари топширилди.

"Пахтабод" маҳалласи фуқароси Гулошд Қўлдошова "Темир дафтар" га киритилган. Гулшод опа ва унинг келинлари ишсиз бўлиб, оилада ногиронлиги бор набирасини парвариш қилади. Туман ҳокимига қандолатчилик ва тикувчилик билан шуғилланиб, оиладаги аёлларнинг ўзини- ўзи банд қилиш, тадбиркорлик бошлаш мақсадида қилган мурожаати инобатга олинди. Опага қандолатчилик қилиб, кичик цех очиши учун духобка ва тикув мошинаси совға қилинди.

Аёлларга 8- март Халқаро аёллар куни олдидан совғаларнинг топширилиши уларга байрам туҳфаси бўлди.

МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ

Қумқўрғон тумани "Ҳуррият" маҳалласи ижтимоий ҳолати оғир маҳаллалардан бирига киритилган.

Ҳозирги кунда маҳаллада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Туман ҳокими томонидан тузилган ишчи гуруҳи маҳаллабай тизимига кўра, хонадонларда бу борада тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Деворларни оқлаш, ариқларни тозалаш, ерларни юмшатиш каби ишларга маҳалла аҳли ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси