Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
АЁЛЛАРГА ҒАМХЎРЛИК-КЕЛАЖАККА МУНОСАБАТ

Қумқўрғон туманига Оила ва Хотин- -қизлар Давлат Қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Махкамова ва Сурхондарё вилояти Оила ва Хотин-
қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидировалар ташриф буюрди.

Ташриф давомида Дўстлик маҳалласида бўлиб, Зўрлик дан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказини ташкил қилиш учун ажратилган бинони кўздан кечирди.

З.Маҳкамова хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, хотин- -қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, Тадбиркорлик марказларини ташкил этиш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятлари бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқларни бериб ўтди.

З.Махкамова Дўстлик маҳалласи Хотин- -қизлар фаоли билан суҳбатлашиб, "Аёллар баланси"ни шакллантириш бўйича ишлар билан ҳам танишди.

130
0

ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг талон-тарож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 8-июлдаги ПФ-6243- сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида вилоят прокрори , туман прокрорининг ўринбосари ва ишчи гуруҳи томонида ўқув семинар ташкил қилиниб унда тумандаги ҳоким ёрдамчиларига тушунчалар берилди. Семинарда ҳоким ёрдамчилари ўзлари қизиқтирган саволарга жавоблар олишди.

139
0

САЙЁР СУД БЎЛИБ ЎТДИ

“ИЖРО” профилактик тадбир доирасида Қумқўрғон туман ИИБ Пробация гуруҳи, Жиноят ишлар бўйича Қумқўрғон туман суди, Қумқўрғон туман прократураси хамкорлигида Қумқўрғон туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳоли бандлиги таъминлаш бўлимида саёр суд ташкил қилинди.

Ўтказилган саёр судда жазо ўташдан буйин товлаб, содир этган жиноятидан ўзига тугри хулоса чиқарман 1 нафар назорат остидаги шахснинг ўталмай қолган жазо муддати оғғироқ жазо турига алмаштирилди.

Шунингдек суд томонидан тайинланган жазо муддатларини ижобий ўтаб, жамиятга фойдали меҳнат қилиб ўзининг ҳулқ-атвори билан қатий тузалиш йулига ўтган 5 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

184
0

Китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда

“Китобсевар миллат” шиори остида ўтаётган Китобхонлик ҳафталигининг бешинчи кунида Қумқўрғон туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда 33-сон ўрта таълим мактаб ўқувчилари иштирокида "Китоб - ҳаётни яратувчи мураббийдир" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ТАКМ ходими Г.Раҳмонқулова "Китоб - ҳаётни яратувчи мураббийдир" мавзусида маъруза ўқиди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи ҳамда китоб ҳақида шеърлар, қўшиқлар ижро этишди.

291
0

Рамазон ойида эзгу амаллар давом этмоқда

Туман “Шох Машраб” жоме масжиди томонидан туманнинг “Беш қаҳрамон” ва “Улиғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига Рамазон ойи муносабaти билан мурувват кўрсатилди.

Аҳоли вакиллари томонидан юртимиз фаровонлиги, тинчлиги учун қўлларини дуога очдиди.

322
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси