Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“ТОЗАЛИК ВА ОРАСТАЛИК СОҒЛИК ГАРОВИДИР

Қумқўрғон туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ён атрофлари ҳамда истироҳат боғларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

148
0

АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА.

Юртбошимиз томонидан сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар опа-сингилларимизнинг нафақат ижтимоий фаоллиги, балки турмуши фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Шу жумладан Қумқўрғон туманида маҳаллалардаги  ҳоким ёрдамчилари томонидан “Аёллар дафтарига” киритилган 33 нафар хотин-қизларга ва “Ёшлар дафтарига” киритилган 3 нафар хотин-қизларганинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари бериш тавсия қилинган.

 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори А.Жумаев томонидан тикув машиналари ўз эгаларига топширилди.

161
0

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди

Янги йил байрами муносабати билан аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш имкони яратилди. Ярмаркада маҳсулотларни узлуксиз таъминлаш мақсадида таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари масъул этиб белгиланган.

Бу каби ташаббуслар  аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишининг олди олинади.

224
0

Ўқув- амалий семинар, ишлар натижадорлиги пойдевори.

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти, тумани Адлия, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази, тумани Ички ишлар, туман Мактабгача таълим, Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимлари билан ҳамкорликда

- Таълим ва тарбия соҳасига тегишли янги қонунлар,

- Таълим муассасалари томонидан буйруқлар ва шартномаларни расмийлаштириш тартиби,

- Ички ишлар бўлими ва таълим муассасаларида ҳамкорлик,

- Йўл ҳаракати қоидаларини таълим муассасаларида ўқитилиши,

- Таълим муассасалари томонидан бандлик бўлимига ҳисобот топшириш тартиблари ва муддатлари тўғрисида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдурайимов ташкилотларда юридик хизмат вазифаларнинг юритилиши юзасидан маъруза қилди.

Ўтказилган семинарда ҳамкор ташкилотлар масъуллари шахсий таркиб билан ишлаш қоидалари тўғрисида тегишли кўникма ва малакага эга бўлишди..

236
0

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов аҳоли вакилларини қабул қилиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.

Мазкур бўлиб ўтган қабулда уй-жой, тиббий ёрдам, моддий ёрдам ва бошқа бир нечта муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берди

234
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси