Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Меҳр дафтари”га киритилган 30 нафар ёшларнинг орзулари ушалди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-январдаги 26- сонли қарорига мувофиқ Қумқўрғон туман ҳокимлигида “Меҳр дафтари” платформасига киритилган  етим ва ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу -истакларини амалга ошириш мақсадида 30 нафар ўғил - қизларга   Ноутбук,велосапед,тикув машинаси ва аверлоглар топширилди.

485
0

Табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги аҳолига кўмир етказиб берилмоқда.

2022-2023-йил куз-қиш мавсумида аҳолини куз-қиш даврини беталофат ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан табиий газ етиб бормаган аҳоли хонадонларига кўмир етказиб берилмоқда.

521
0

Қумқўрғонда 18 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлика биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида қайтадан мукаммал таъмирланиб, замонавий масканга айлантирилган 101-сонли оилавий поликлиника биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, ҳудуд аҳлини ушбу маскан очилиши билан қутлади.

 

Мазкур поликлиника биноси 1975 йилда қурилган бўлиб, бино туман шифохонасининг болалар бўлими, туғруқхона ва 200 қатновга мўлжалланган поликлиника сифатида фаолият олиб борган. Поликлиника биноси таъмирталаб бўлганлиги сабабли жорий йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, 3,5 млрд сўм маблағ эвазига “Строй монтаж инвест” МЧЖ томонидан тўлиқ реконструксия қилинди ва замоновий жиҳозланди.

 

Эндиликда янгидан таъмирланган ушбу бинода 100 қатновга мўлжалланган 1 та оилавий поликлиника, 10 ўринли болалар бўлими, 10 ўринли перинатал бўлим ҳамда туман тез тиббий ёрдам хизматининг “С.Бойматов” филиали фаолият олиб боради.

 

Тантанали тадбирда туман тез тиббий ёрдам хизматининг филиали учун замонавий тиббиёт воситалари ва анжомлари билан жихозланган «Ҳюндаи» русумли тез тиббий ёрдам автомобили ҳам муассаса ихтиёрига топширилди.

 

Янги бинода иш бошлаган 101-сонли оилавий поликлиника ва унинг таркибидаги бўлимларда 11 нафар шифокор, 78 нафар ўрта ва 26 нафар кичик тиббиёт ходимларидан иборат жами 115 кишилик жамоа туманнинг 4 та - “Янгиер”, “Мустақиллик”, “Бўстон” ва “Гулистон” маҳаллаларидаги 18 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

 

521
0

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунга кўра, декабр ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди.

Байрам тадбирда туман ҳокими А.Нормаматов барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришган, пилла, ғалла ва пахта хирмонига салмоқли ҳисса қўшган илғор фермерлар, умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшганлар мавсум илғорлари муносиб рағбатлантирилди ва тўкин дастурхон атрофида давом этди.

 

Элимиз ароғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.

502
0

8-декабр - Ўзбекистон Конститутсияси қабул қилинган кун

Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бо'либ ўтди.

Байрам муносабати билан кўп йиллар давомида юртимиз ривожида ўз меҳнатлари билан ҳалқимизга ўрнак бўлиб келаётган фидойи ташаббускор тумандошларимиз "Ўзбекистон Конститутсиясининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан мукофатланди.

361
0
Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси