Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида Қумқўрғон тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўқтувчи ва ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳабтида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Алланазаров, туман Диний қўмита бош мутахассиси Ж.Бобоев, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок эди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев томонидан жаҳолатга қарши маърифат бўйича тушунчалар берилди ва ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

473
0

Ҳокимлар ва ёшлар иштирокида ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда

Термиз туманида жойлашган 18299-ҳарбий қисм “Термиз” округ дала-ўқув майдонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари,махалла ёшлар етакчилари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари бошланди.

422
0

Қумқўрғон тумани Агротехнологиялар техникумида жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабригача ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбирида ўқув машгулоти ўтказилди.

Обектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда профилактик тадбирларнинг аҳамияти катта. Республика миқёсида ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Қумқўрғон тумани Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу жумладан Қумқўрғон тумани Агротехнологиялар техникумида жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабригача ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбирида ўқув машгулоти ўтказилди.

Туман Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларга йўриқнома ва тушунчалар берилди.

463
0

Юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

Кўчат экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" давомида Қумқўрғон туманида М-41 магстрал автомобил йўли бўйлаб мевали ва манзарали дарахт  кўчатлари экилди.

377
0

АҲИЛ ОИЛА -БАХТ ҚЎРҒОНИ

Оила жамиятнинг муҳим бўғини саналади. Бу қўрғонда юрт келажаги бўлган фарзандлар тарбия топади.

Шу боис ҳам оиланинг мустаҳкам бўлиши жуда муҳим.

Афсуски турмушнинг мушти, ҳаётнинг турли синовларига дош беролмай ажрим ёқасига келиб қолган оилалар энг оғриқли нуқтамиздир.

Қумқўрғон туманида "Аҳил оила бахт қўрғони" шиори остида ўтказилган тадбир оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидирова, вилоят бош отинойиси ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этишди.

Тадбирда 45 та жуфтлик билан алоҳида суҳбатлашилди ва 5 та оила яраштирилди.

460
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси