Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ.

Бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларнинг барчаси порлоқ келажагимиз учун.

Барчамизга маълумки бугунги кунда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни хоҳиш истакларини рўёбга чиқариш учун ''Меҳр дафтари" жамғармаси ташкил этилган бўлиб ''Меҳр дафтари" платформасига киритилган болаларни ўзи қизиққан йўналишлари бўйича моддий томонлама кўмак бериб келинмоқда.

Шу вақтгача вилоятимизда жами 106 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий кўмаклар берилди.

Бугун ҳам вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида 24 нафар қизларга ушбу жамғарма ҳисобидан тикув машиналари ва аверлоклар тақдим этилди.

Шу қаторда Қумқўрғонлик тўрт нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қизларга тикув машиналари ва аверлоклар берилди.

599
0

13-ноябр – Халқаро кўзи ожизлар куни

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими ташаббуси билан 13-ноябр-Халқаро кўзи ожизлар кунига багишлаб тумандаги кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нормаматов сўзга чиқиб кўзи ожиз, ногиронлиги бор фуқароларни сана муносабати билан табриклаб, эсталик совғаларини топширди.

Маълумот ўрнида: 1745-йилнинг 13-ноябр куни Франсияда таваллуд топган машҳур педагог Валентин Гаюи Петербург ҳамда Париж шаҳарларида кўзи ожизлар учун махсус бир нечта мактабларга асос солган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига биноан бу кун Халқаро кўзи ожизлар куни деб белгиланган: мақсад бир умрга дунёни кўриш имконидан маҳрум бўлганларга барчанинг эътиборни қаратиш эди.

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллионга яқин кўзи ожиз киши бор, кўриш даражаси паст одамлар сони эса 124 миллион нафар.

Ўзбекистонда 62 мингдан зиёд кўзи ожиз инсон истиқомат қилади.

678
0

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

Юртимизда яшил ҳудудларни ташкил этиш, маҳалла, кўча ва ҳиёбонларни кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Қумқўрғон туманида М-41магистрал автомобил йўли ёқасига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали арча ко'чатлари экилди.

Кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик давом этмоқда.

645
0

Туманимизда тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун  11-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Қумқўрғон туманида байрам тадбири ўтказилди.

Маълумки анъанага кўра ҳар йили мамлакатимизда ноябр ойининг иккинчи якшанбасида тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Касб байрамларини доимо катта ютуқлар билан кутиб олишга одатланган саломатлик посбонлари 12-ноябр “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида муносиб тақдирландилар.

Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов  “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан тумандаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.

 

Байрам муносабати билан, ўзининг фидокорона меҳнати билан эл ҳурматига сазовор бўлган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

647
0

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди

Бугун 11-ноябр куни Қумқўрғон тумани 33-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатор Бўтаева Бахтигул Абрахматовна, Халқ депутатлари Сурхондаё вилоят кенгаши депутати Махмудова Матлуба Пардаевна, туман ҳокими ўринбосари Алланазаров Нормўмин Аманович ҳамда ташкилот раҳбарлари, шаҳар депутатлари  иштирок этди.

Семинар давомида янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти хусусида ҳуқуқий тушунчалар берилди ва унинг ижросини таъминлаш каби устувор масалалар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, семинар сўнгида тадбир иштирокчилари ўртасида савол жавоблар бўлиб, семинар қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

409
0
Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси