Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
3-СЕКТОРДА 40 ТА ОИЛАЛАРГА 4000 ТА ҚУЁН ТАРҚАТИЛДИ

Аҳоли бандлигини таъминлаш уларни тадбиркорликка жалб қилиш, эҳтиёжманд қатламни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 3-сектор ҳудудида хайрли ташаббусга қўл урилди.

Туманнинг Ғалаба, Тўда, Исломобод маҳаллаларида яшовчи 40 та ишсиз хотин-қизлар ва уюшмаган ишсиз ёшларга субсидия асосида 400 та қуёнлар тарқатилди.

Туман ИИБ бошлиғи Н. Нарзуллаев фуқаролар билан суҳбат чоғида қуёнчилликни ривожлантириш борасида бу каби тадбирлар давом этиши, бу орқали оилалар даромадини ошириш, уларнинг бандлиги таъминланишини айтиб ўтди.

254
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Мунчоқтепа маҳалласида ташкил этилган тадбирида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Стол тенниси, миллий кураш, футбол, волейбол каби спорт турларида 4-сектор ҳуддидаги маҳалла ёшлари фаол иштирок этишди.

Мусобақа ғолибларига сектор раҳбарлари томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.

279
0

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ЙЎҒРИЛГАН УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Халқимизнинг гўзал анъаналари, қадриятларини ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” Мунчоқтепа маҳалласи фуқаролари учун байрамона кайфият бағишлади. 

Тадбир ҳудуд аҳли учун ҳақиқий байрам сайлига айланди.

Тарих зарварақларидан сўзловчи ўтовлар, сумалак сайли, фолклор ансамблининг чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар, лапарлар тадбирга  ажиб бир тароват бағишлади.

Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, юртимизда инсон қадри улуғланаётгани,  жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратилаётганини  айтиб ўтди.

Тадбир давомида ёши улуғ отахон ва онахонларимизнинг ҳаёти давомида тўплаган бой тажрибалари ҳақидаги фикирлари  ёшларга маънавий озуқа, ибрат мактаби бўлди.

283
0

ҚУМҚЎРҒОНДА БАҲОР НАФАСИ

Баҳорнинг илиқ нафаси уфуриб турган бу кунларда табиат ҳам янгиланишга шай. Инсонлар қалбида янги орзу умидлар мужассам.

Туманниг Мунчоқтепа маҳалласида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир халқимизнинг гўзал анъаналарини ўзида акс этган

Айни дақиқаларда "Уч авлод учрашуви"га тайёргарлик жараёнлари қизғин паллада. Маҳалла аҳли баҳорий , кўтаринки кайфиятда  тадбирда жам бўлишга.

266
0

ХАЛҚ ФАРОВАНЛИГИ ЙЎЛИДА МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Қумқўрғон тумандаги  Умид ниҳоллари маҳалласи иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида танлаб олинган. Ушбу маҳаллада махсус техникалар жалб этилиб, ички йўллар текисланиб, 10 км  масофага  тош тўкиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек дарахтлар оқланиб, ариқлар тозаланиб, ҳашар ишлари авж паллада.

Туман ҳокими Р. Гаппаров, Халқ қабулхонаси мудири мазкур маҳаллага бориб иш жараёнлари билан яқиндан танишди, туман ФВБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Ж.Шопўлатовлар туман ҳокимига ҳамроҳлик қилишди.

Маҳалладаги  янгиланишлар бугунги кундаги халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси дейиш мумкин.

217
0
Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси