Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда хусусий сектор ривожининг аҳамияти катта. Шу боис юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

494
0

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Қумқўрғон тумани сектор раҳбарлари ҳамда ҳокимликнинг раҳбар ва ходимлари учун Экспресс-тренинг бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ж.Ўрозов томонидан “Ҳудудларда давлат инвеститсия дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш масалалари тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори Н.Х.Мўминов томонидан “Инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий ёндашувлари” мавзусида тренинг машгʻулоти давом этди.

Семинар иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тренерлар томонидан атрофлича жавоб берилиб, ходимлар учун фойдали маълумотларга бой бўлганлигини алоҳида такидлаш жоиз.

311
0

ИЧКИ ЙЎЛЛАРДА ЖОРИЙ ТАМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Бугунги кунда юртимиздаги чекка–чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шулар қаторида Қумқўрғон тумани “Оқтом” маҳалласи ички йўлларининг 500 метр масофаси ва “Пахтаобод” маҳалласи ички ёʻлларининг 1000 метр масофасида тошлаш ишлари олиб борилди.

Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

306
0

Азиз устоз ва мураббийлар!

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни 1-октабр Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этишга руҳсат бергайсизлар.

Улуғ маърифатпарвар адибимиз Абдулла Авлонийнинг

Шавкати инсон эрур илм-у адаб,

Эътибор этмас анга наслу насаб” деган ҳаётий сўзлари таълим-тарбия соҳасида нақадар тўғри айтилганлигини англаш мумкин.

600
0

КОРРУПЦИЯ - УЛКАН ТАҲДИД

Коррупция интернационал жиноят бўлиб, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид, жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емирувчи жиноий-иллатдир. Халқнинг давлат бошқарув идораларига ишончини сўндирадиган, азалий эзгу мақсадлар билан йўғрилган ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантирувчи, қолаверса жамият ва давлат ўртасидаги узвий алоқани буткул узиб қўювчи қора кучдир.

317
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси