Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Қумқўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган "Каттакўл" фермер ҳўжалиги даласида туман ҳокимлиги томинидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари бўлишди.

Теримчиларга мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслик ҳамда болалар меҳнатидан фойдаланмаслик ҳақида тушунчалар берилди.Илғор теримчиларга Аграсаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши томонидан эсталик совғалари топширилди.

722
0

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тумандаги барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда. Теримчилар  учун барча шароитлар яратилган.

Ҳар бир илғор теримчилар кунига 100-120 килограмдан пахта теришмоқда. Пахта териш орқали оилавий бюджетига қўшимча даромад келтирмоқда. 

Шунингдек, терим пуллари фермер томонидан ўз вақтида бериб борилмоқда.

689
0

ҚУМҚЎРҒОНДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тумандаги барча фермер хўжаликларида машаққатли меҳнатлар эвазига етиштирилган  пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Сентябр ойининг бошларидан бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич пахта терими бошланди. 2022-йилги мавсум учун Қумқўрғон туманида 222 та терим отрядлари шакллантирилиб, отрядга 19373 нафар, пахта-тўқимачилик кластери ва оилавий пудратчиларнинг ишчилари ҳамда уюшмаган аҳолидан иборат  теримчилар жалб қилинган.

Чунки, далаларда деҳқоннинг пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш даркор. Шу боис, тумандаги барча фермерларнинг диққат-э'тибори пахта ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олишга қаратилган.

690
0

Фаол ходимлар тақдирланди

Жорий йилнинг 25-сентабр куни халқимиз учун ихтиёрий равишда “Жийдали” маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат қилаётган Қумқўрғон тумани Электр тармоқлари корхонасининг 4 нафар ходимига ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури асосида “Нурли диёр” маҳалла фуқаролар йиғинида пиёдалар йўлакчаси қураётган “ЎТКИР ШАХБОЗ” МЧЖнинг 6 нафар техник ходимларига туман ҳокимининг совғалари топширилди.

656
0

Ўзбекистонда туризм истиқболи: сайёҳлик учун янги имкониятлар

Тарихий обидаларга бой юртимизнинг сайёҳлик бизнеси салоҳияти жуда катта.

Сўнгги йилларда юртимиз бўйлаб туризмнинг янги инноватсион кўринишлари пайдо бўлмоқда.

Жумладан узоқ йиллар мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва тарбияси учун ўрнак бўлган таълим Қумқўрғонлик таълим фахрийлари вилоятимиз бўйлаб саёҳат қилишди.

646
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси