Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқо'рг'он туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Зафар Турсуновнинг август ойи якуни бўйича ҳисоботи

Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи! Бугун давлат солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда.

Хусусан жорий йилнинг август ойида вилоятимизда фаолият юритаётган 294 та тадбиркорлик субектининг 24 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 47 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 6 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 26 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу фуқароларнинг 24 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида август ойида 139 та корхонадаги 183 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 49 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 51 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 39 нафар ҳамда қурилиш корхоналарида фаолият юритаётган 44 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 20,1 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда. Бунинг самараси тадбиркорлик субектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда.

Аҳамиятлиси, 2022-йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 6,3 млрд сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 127 млн сўм ортиғи билан бажарилди. (Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,1 фоизга кўпдир.) Бюджетга йўналтирилган солиқларнинг асосий қисми 4,6 млрд сўми, яъни 63,5 фоизи юридик шахслар, 1,7 млрд сўми ёки 36,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 2,1  млрд сўм ёки 33,9 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1,6 млрд сўм ёки 26,9 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ 561,2 млн со'м ёки 9,0 % ҳамда қолган 1,9 млрд сўм ёки 32,1 фоизини эса бошқа солиқлар ва  йиғимлар ташкил этди.

Солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида олиб борилган изчил ишлар натижасида 57 та корхона томонидан умумий миқдорда 220,0 млн сўмлик солиқ қарздорлиги тўлаб берилди.

Юртбошимизнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари яна 10 тага оширилиши норасмий бандликни камайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманимизда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 8949 нафарни ташкил этади.

Солиқ тизимини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар, амалиётга татбиқ этилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари солиқ муносабатларини енгиллаштириш, хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имконини бермоқда.

Биргина мисол жорий йилнинг июн-август ойлари давомида “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали вилоят миқёсидаги 58 та хўжалик юритувчи субектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.

Шундан 21 нафар тадбиркорлик субектлари томонидан йўл қўйилган 138 млн сўм миқдордаги солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилди. Натижада текшириш давомида қўлланилиши лозим бўлган 27,6 млн сўм молиявий жарималар қўлланилмасдан, тадбиркорлик субектлари ихтиёрида қолди.

Мисол учун Қумқо'рг'он тумани ДСИда рўйхатга олинган "СИЛК ТОWН"  МЧЖ томонидан “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали юборилган хабарномага асосан 1,3 млрд сўм айланмадан олинадиган солиқ бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган муддатда қайта ҳисобот тақдим этилди.

Натижада солиқ кодексига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган 260,0 млн сўм миқдоридаги молиявий жариманинг олди олинди.

Шунингдек, ДСИга юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган 39 та мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг 22 таси ижобий ҳал этилди. 17 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган ишларимиз янада изчиллик касб этади. Зеро, биз солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори ва энг яқин кўмакчисимиз!

 

Зафар Турсунов,

 

Қумқо'рг'он туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи

 

1131
0

Қумқўрғон туманидаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий шаклда дарслар бошланди.

Бугун 5-сентябр куни Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Қумқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида ҳамда капитал ва қайта таъмирлаш ишлари якунига етган 2-сонли умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” байрам тадбирида иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нормаматов сўзга чиқиб Мустақиллигимизни 31 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан барча ўқувчиларни самимий табриклади.

Шу жумладан 2-сонли умумтаълим мактабида спорт мусобақаларида фахирли ўринларни эгаллаган мактаб ўқувчиларига туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Биринчи қо'нг'ироқ тадбирлари “Янги О'збекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган бо'либ, унда мактабларнинг барча ўқувчилари, маҳалла нуроний оқсоқоллари, устоз ва мураббийрлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.

732
0

Қумқўрғон тумани "Арслонбойли" маҳалла ҳудудидаги ичимлик суви етиб бормаган хонадонларга янгидан 800 метр сув қувури қазиб, қувурлар о'рнатиш ишлари туман Сув таъминоти ва маҳалла фуқаролари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Қумқўрғон тумани "Арслонбойли" маҳалла ҳудудидаги ичимлик суви етиб бормаган хонадонларга янгидан 800 метр сув қувури қазиб, қувурлар о'рнатиш ишлари туман Сув таъминоти ва маҳалла фуқаролари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

712
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 7 НАФАР БОЛАНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Эл азиз инсон азиз” шиори остида Қумқўрғон туманида, туман марказидаги «Навбаҳор» тўйхонасида 7 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нормамтов, Қумқўрғон темир битон қувурлари" МЧЖ раҳбари М.Жаббаров ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини та'кидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.

Тўйболаларнинг ҳар бирига туман ҳокими томонидан велосипед топширилди.

Туманимизда ижод қилаётган саноткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.

733
0

Тадбиркорликнинг рақамли иқтисодиётдаги ўрни

Хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, рақамли иқтисодиётда унинг улуши ва аҳамиятини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, махаллийлаштириш борасида ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини тобора юксалишида муҳим ўрин тутаяпти.

Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни янада кучайтириш асосида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Амалга оширилган чора-тадбирлар туманимизда аҳолининг тадбиркорликга бўлган иштиёқини кучайтирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамоилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тўсиқ бўлиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган Фармон ҳамда қарорлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилади ва мамлакатимиз тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими

494
0
Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси