Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг “шахмат” тури бўйича ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тизимида  “ВАТАНГА ВА ХАЛҚҚА САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛИШ–ОЛИЙ БУРЧИМИЗ”, шиори остида жорий йилнинг 1-август кунидан 1-сентабр кунига қадар ўтказилаётган “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” доирасида Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг “шахмат” тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли БИРИНЧИ ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Ашуров Нодир Абдулхакимович, ИККИНЧИ ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Юсупов Нодир Ботир ўғли, хамда УЧУНЧИ ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Журахонов Санжар Исматилло ўғлилари муносиб ўринларни эгаллагани учун диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

444
0

Камондан ўқ отишда мерганлар беллашуви.

Қумқўрғон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ёшлар ишлари агентлиги туман бо'лими, Миллий гвардия туман бо'лими ва туман Спортни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида спортнинг камондан ўқ отиш тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Мусобақа кичик ёшдаги, катта ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида ўтказилди. 80 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мусобақада ёшлар юқори қизиқиш билан иштирок этишди. Камондан ўқ отиш мусобақаларида энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

358
0

"Бўстон” маҳалласида ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Қумқўрғон  тумани " Бўстон”” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни Ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 20 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, икки нафар ёшлар Каримов Ўрал ва Тожиев Йўлдош ишга жойлаштиришни сўраб мурожаат қилган эди, мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

371
0

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакиллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш  учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакиллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

 

Ушбу семинарда хотин-қизлар фаоллари учун турар жойга мухтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби, “Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш ҳамда низоли оила вакиллари билан индивидуал ишлаш каби масалалар бўйича керакли ма'лумотлар берилди.

 

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

369
0

Эшқобил Шукурнинг 60 йиллик юбилейи нишонланди.

Қумқўрғон тумани Тўмарис тантаналар саройида маънавият фидоийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Эшқобил Шукур таваллудининг 60 йиллик юбилейи тантанали нишонланди.

 

Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов, "Дўстлик" ордени соҳиби, таниқли шоир Шодмонқул Салом, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тойир, таниқли шоир, Ўзбекистон адабиёт ва санъат журнали бош муҳаррири Салим Ашур, филология фанлари доктори, профессор Абдулла Улуғов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ўринбосари Шерзод Ирзоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев ҳамда Эшқобил Шукурнинг сафдошлари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилари иштирок этди.

374
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси