Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон тумани Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Зафар Турсуновнинг тадбиркорларга мурожаати ва 2022-йилнинг биринчи ярим йиллик ҳисоботи
Қумқўрғон тумани Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Зафар Турсуновнинг тадбиркорларга мурожаати ва 2022-йилнинг биринчи ярим йиллик ҳисоботи
337
0
Аҳолини рўйхатга олиш — келажак сари янги қадам

Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотларҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.
БМТ дунё мамлакатларига фуқаролар билан юзага келадиган бир қатор ижтимоий муаммоларнинг ечими ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг демографик кўрсаткичлар билан мутаносиб равишда ўсиб боришини таъминлаш учун ҳар ўн йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Афсуски, юртимизда мустақилликдан сўнг кенг кўламда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Шу боис, мамлакатимизда илк бор 2023 йилда ўтказилиши кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъи назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг сони (2021 йил 1 январь ҳолатига республика аҳолиси 34 558,9 минг киши ташкил этган), фуқаролиги, никоҳ ҳолати яъни расмий никоҳ, норасмий никоҳ ёки эрта никоҳ, одамларимизнинг таълим даражаси (ўрта, ўрта махсус ёки олий), яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

845
0

Аҳолини рўйхатга олиш тарихига бир назар

Маълумотларга кўра, дастлаб қадимги Гретсия, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Миср каби мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилган. Шу даврда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун асосан эркаклар сонини аниқлаш муҳим бўлган ва асосан улар рўйхатга олинган. Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790-йил АҚШда, кейинчалик 1800-йил Шветсия ва Финляндияда, 1801-йил Англия, Дания, Норвегия ва Франсияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими яна-да такомиллаштирилди. 1945-1954-йилларда 151 та давлатда, 1965-1974-йилларда 179 та давлатда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилган.

 

ХИХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш кенгайди. Аҳолини рўйхатга олиш – фуқаролар ҳақида ахборот тўплашнинг кенг кўламли ва кўп мақсадли тадбирдир. Ушбу мавзу доирасида Европанинг қатор мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879-йиллар дунёнинг 48 та, 1890-йил эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХИХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.

 

Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлаб аҳолини рўйхатга олиш ишлари 1897-йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхатга олиш маълумотлари ХИХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар, аҳоли сони, аҳолининг ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим ҳолати каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган.

 

Кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989-йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аҳолининг ривожланиши унинг таркибий тузилиши, хусусиятлари ва демографик жараёнларнинг узлуксиз равишда ўзгариб бориши таъсирида содир бўлиб боради. Шу сабабдан аҳолини тадқиқ этиш ҳамда доимий равишда кузатиб бориш талаб этилади.

898
0

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Зафар Турсуновнинг май ойи якуни бўйича ҳисоботи

Иқтисодий барқарорликка эришишда хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш устувор вазифалардан саналади. Айни шу мақсадда юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эркин фаолият юритишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат солиқ хизмати органлари “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида фаолият юритмоқда.

Хусусан жорий йилнинг май ойида туманимизда фаолият юритаётган 1 924 нафар тадбиркорлик субектининг 42 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 63 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 19 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, 4 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 38 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида 184 та корхонадаги 305 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022-йил 31-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида йил якунига қадар Россия, Украина ва Белорус давлатлари билан ишлаётган ташқи савдо қатнашчиларига дебитор қарздорлиги учун жарималар қўлламаслик вазифаси белгиланган. Шунга асосан туманимизда Россия, Украина ва Белорус давлатлари билан тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича йўл қўйилган муддати ўтган дебитор қарздорликлари мавжуд эмас.

Жорий йилнинг май ойи давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 29 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 18 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди ва ўз тасдиғини топмаган 5 та мурожаатни кўриб чиқиш рад этилди.

Энг муҳими, солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишида ёрдам бериш ҳамда “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида чора қўллашдан олдин бартараф этишга имконият яратиш талабидан келиб чиқиб, жорий йил 1-июндан бошлаб, “Солиқ ҳамкор” орқали мурожаат йўллаш ва мурожаатга асосан солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган тадбиркорлик субектига нисбатан чора кўриш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилмайдиган бўлди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, барча тадбиркорлик субектлари юртимизда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган кенг имкониятлар ва енгилликлардан унумли фойдаланишлари ва бунга жавобан, ҳалолликни мезон қилиб, қонуний тартибда фаолият юритишлари лозим.

Зеро, солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

Зафар Турсунов,

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи

 

 

1003
0

“Мурувват” уйида 1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбир ташкил этилди.

Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида васийликка олинган болажонлар ва тарбиячилар иштирокида 1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.

 Тадбирда Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. 1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокими Р.Гаппаров болажонларни байрам билан табриклади.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан болажонлар турли-хил совғалар улашдилар.

Шундан сўнг шўх куй-қушиқларга болажонлар мазза қилиб рақсга тушдилар. 

Тадбир со'нгида васийликка олинганлар учун байрам дастурхони ёзилди.

976
0
Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси