Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ

Бугун туман аҳолисининг, айниқса болажонларнинг қувончи чексиз.

1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳар йили ота-оналар фарзандларини вилоят марказига айлантиришга олиб борар эди. Энди бунга ҳожат йўқ. Чунки, бугун туман ҳокими ва Баҳодир Қодировнинг ташаббуси билан туман марказида “Барака савдо” МЧЖнинг 3- қаватида болалар ўйингоҳи барпо этилди.

“Барака савдо” МЧЖнинг 3- қаватида болалар ўйингоҳининг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров сўзга чиқиб, болажонларни бугунги байрам билан муборакбод этди.

Шундан сўнг шўх куй-қушиқларга болажонлар мазза қилиб рақсга тушдилар. 

Болалар ўйингоҳининг ташкил этилиши болажонларга ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Байрам тадбири кечгача давом этади.

859
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ

Қумқўрғон тумани Жийдали маҳалласида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” шиори остида вилоят семинари ташкил этилди.

Беккам ая Музаффарова хонадони семинар иштирокчиларига наъмуна сифатида кўрсатилди.
76 ёшни қаршилаган онахон ҳовлисида ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиб, 0.15 га ер майдонига 500 тупдан зиёд 8 турдаги узум навларини етиштириб боғ яратган.

Семинарда туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари З. Хидирова , “Бувижонлар мактаби” аъзолари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар онахоннинг меҳнатларини эътироф этишди ҳамда эсталик совғалари топширилди.

762
0

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Хайдаров Ўзбекистонда Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани бўйича хабарларни рад этди.

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномаларасосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Ахборот хизмати

713
0

Сурхон соҳили ёшлари муаммолари тингланди.

Қумқўрғон  тумани Сурхон соҳили маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров, Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири  Ж.Рахмонқуловлар ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, Саидов Муҳаммад асбоб ускуна олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди, кридет асосида асбоб ускуна олиб бериладиган бўлди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

495
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси