Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Истиқлол маҳалласи ёшлари муаммолари тингланди.

Қумқўрғон  тумани Истиқлол маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров, Болаларни ҳимоя қилиш шо'баси мудири  Ж.Рахмонқуловлар ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 20 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, Тошпўлатов Иброҳим асбоб ускуна олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди бу мурожаат тез орада ҳал этилиши айтилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

802
0

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномаларасосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Ахборот хизмати

819
0

САЙЁР ҚАБУЛ:ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ БЎЛДИ

Инсонларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш,  Инсон қадри учун тамойилига амал қилиш асосий вазифаларидан саналади.

Қумўрғон тумани 2-сектор ҳудуди Арпапоя маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қултоев ва  Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаев бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда ҳар бир мурожаатга шу ернинг ўзида ечим чоралари кўрилди.

772
0

САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА ДАВОМ ЭТАЯПТИ

Айни кунда юртимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнлари ошкоралик, муқобиллик, тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилиб, маҳалла аҳли ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз беришмоқда.

Қумқўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида ҳам бу жараёнлар юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Сайлов жараёнлари бошланишидан аввал мазкур маҳаллада узоқ йиллар раис лавозимида ишлаб келган Джума Сафаровни муносиб кузатиш мақсадида туман ҳокими томонидан тўн кийдирилди.

Маҳаллага янги қўйилган 3 та номзод ҳам ўзининг тақдимотлари билан иштирок этишди. Маҳалла фуқаролари сайлов жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.

756
0

ҒАЛЛА-2022 ҲОСИЛИНИ ЙИҒИБ ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ

Қумқўрғон туманида 2022- йил ҳосили учун ғалла ўримига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими Т. Боболов, вилоят ИИБ бошқарма бошлиғи А.Исмоилов, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Туропов, туман сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Ғаллани нест нобуд қилмай ўз вақтида сифатли йиғиб-териб олиш, ўрим комбайинларининг ва ташиш техник созлиги кўздан кечирилди.

Туманда 8183 га. ер майдонига ғалла экилган бўлиб, 8 та отряд шакллантирилган.

787
0
Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси