Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Янги Авлод маҳалласи ёшлари муаммолари тингланди.

Қумқўрғон  тумани Янги авлод  маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, Рахматуллаева Шахноза деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун ғалладан бўшаб қолган ер майдонидан такрорий экин учун ер бериладиган бўлди.

Хўжамқулова Муқаддас тикувчилик қилиб ўзини- ўзи банд қилиш бўйичаиқилган мурожаати эса унга  субсидия асосида тикув мошинаси берилиши билан ҳал этилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

529
0

МАҲАЛЛА РАИСЛИГИГА САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, бугундан республикамизда маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди.Қумқўрғон туманида ҳам ушбу муҳим жараёнларнинг юқори савияда ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.

Туманнинг Ҳунармандлар маҳалласида 184 нафар сайловчилар иштирок этиб, сайлов жараёнлари очиқлик, шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилди.

502
0

“ЧЎКИРЛИ” МАҲАЛЛАСИДА ҚАРИЙБ 25 МИНГ АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КЛИНИКА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Қумқўрғон тумани марказидан 35 км масофада жойлашган “Чўкирли” маҳалласида янги клиника фаолиятини бошлади.

Замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган ушбу муассасада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳамда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Клиниканинг фойдалнишга топшириш тадбирида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Айтиш керак, ушбу ҳудудга яқин яна 8 та маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи шифохонада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир қатор тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган.

Жумладан, тор доирадаги мутахасислар, гинеколог, уролог, кардиолог, невропотолог, лор, терапевт, педиатор ва “УЗИ” врачлар ҳамда лаборатория хизмати йўлга қўйилган.

443
0

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Оила — ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган тарбия ўчоғидир.

671
0

САЙЁР ҚАБУЛ:ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ БЎЛДИ

Инсонларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш, Инсон қадри учун тамойилига амал қилиш асосий вазифаларидан саналади.

Қумўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров ва сектор раҳбарлари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда ҳар бир мурожаатга шу ернинг ўзида ечим чоралари кўрилди.

410
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси