Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Қумқо'рг'он тумани ҳокимлиги мажлислар залида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулни туман ҳокими Р. Гаппаров очиб берди, Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари Т. Абдуллаев бошчилигида ўтказилди.
Унда фуқаролар томонидан ўртага ташланган кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ шу каби мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижобий эчим чоралари кўрилди.
«Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилганларни ўқитиш бўйича семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Янги жорий этилаётган тизим аҳолининг маҳалладан чиқмай туриб барча давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишга қаратилган.
Бугунги семенар-тренингнинг 7- кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлар ҳизматларини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё филиали бош инспектори Нодир Мўминов ма'рузаси тингланди.
Янги йил байрами арафасида жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида ҳам шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ўз иродаси билан айрим соғ инсонларга ўрнак бўла оладиган, имконияти чекланган бўлсада оёқлари билан расм чизиш қобилиятига эга Мафтуна Эшбоева ушбу мусобақада иштирок этди ва шахмат бўйича 1-ўринни қўлга киритди.
2-ўрин "Боғаро" маҳалласи фуқароси Хосият Нормуродовага, 3-ўрин "Исломобод" маҳалласи фуқароси Муқаддас Кўчаровага насиб этди.
"Жийдали" маҳалласида яшовчи Насиба Абдуллаеванинг оёқлари ўзига бўйсинмасада чеварлиги билан юртдошларимизга таниш.
"Жасорат" медалининг соҳибаси камон ёйдан ўқ отиш бўйича яқиндагина Ўзбекистон чемпиони бўлди.Бугунги мусобақада Насиба ҳам фаол иштирок этди.
Қумқўрғон туман ҳокими, туман прокурори ташаббуси билан хотин -қизлар ўртасида велоспорт бўйича марафон ўтказилди.
"Алпомиш" спорт ўйингоҳида ташкил этилган веломарафонда иштирокчилар жами 5 километр масофани босиб ўтишди.
Унда 30 ёшдан катталар ўртасида 1-ўринни "Мустақиллик" маҳалласидан Ойгул Авазова, 2-ўринни "Пахтабод" маҳалласидан Гулфия Қобилова, 3-ўринни "Элобод" маҳалласидан Шоира Туроповалар эгаллашди.
30 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 1- ўринни "Дўстлик" маҳлласидан Орзигул Очилова, 2-ўринни "Янгиер"маҳалласидан Матлуба Болтаев, 3-ўринни "Боғаро" маҳалласидан Зухра Бекқуловалар қўлга киритишди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Салима Валиева ғолибларга диплом ва пул мукофотларини топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022