Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНЛИК БИР ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРГА ТЎЛОВ КОНТРАКТ ПУЛЛАРИНИНГ 50 % ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Юртимизда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими яратилди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида манзилли ўрганилиб, уларнинг муаммоларига ижобий ечим қилинаяпти.

Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқиётган, аммо контракт тўловини тўлашга имкони бўлмаган, эҳтиёжманд оила фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган, чин етим, ярим етим ёшларнинг 23 нафарига тўлов-контракт пулларининг 50 % тўлаб берилди.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров ушбу ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг яхши ўқиб, ўз билимларини ошириб, келажакда Ватанимизга нафи тегадиган етук мутахассислар бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар 100 нафарга яқин ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилган.

225
0

Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида, қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини текислаш, пушта олиш, ғаллага ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.

Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида, қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини текислаш, пушта олиш, ғаллага ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.

228
0

ДИҚҚАТ ПИЁДА ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қумқўрғон тумани ҳудудида ҳаракат ҳавфсизлигини таьминлаш ва пиёдалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 2022 йил 29 январдан 28 февралгача "Диққат пиёда" тадбири амалга оширилмоқда.

Барча автомобил йўлларидаги светафорлар ва пиёдалар учун мўлжалланган йўл чизиқлари,йўл  белгилари,пиёдалар ўтиш жойлари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

Ўтган вақт мобайнида пиёдалар ўртасида белгиланмаган жойлардан ҳаракатланганликлари учун 200 дан зиёд баённомалар расмийлаштирилди.

Спиртли ичимлик ичиб велосипедни бошқарган 6 нафар  фуқароларга тегишли чоралар кўрилди.

325
0

НАМАНГАН САФАРИ ЯНГИ ҒОЯЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Қумқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган бир гурух ҳоким ёрдамчилари, Республика вакиллари Бобомурод Ўтаев, Азизжон Каримовлар биргаликда Наманган шаҳрида бўлиб қайтишди.

Туманда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъмилаш мақсадида Намангандаги заводларда бўлиб, ишлаб чиқариш ускуналари билан яқиндан танишдилар. Сафар чоғида ҳоким ёрдамчилари мутахасислар билан ўзаро тажриба алмашдилар.

262
0

ҲАРЗАТ АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭХТИРОМ

Қумқўрғон туман Халқ таьлим бўлимига қарашли 1-сон умумтаьлим мактаби фаоллар залида 9-феврал ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб "Ҳазрат Алишер Навоий эхтиром" мавзусида маьнавий-ма'рифий тадбир ташкил этилди. Ушбу туман Маьнавият ва ма'рифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраева, бўлинма етакчи мутахассиси А.Сафаров, 1-сон умумтаьлим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар.

253
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси