Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.

Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.

Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

742
0

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумида маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун сараланган номзодларга икки кунлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ушбу машғулотларида малакали тренерлар томонидан отин-қизлар фаоли лавозимига фаолиятини самарали киришиш учун керакли билимлар берилди. Янги тузилманинг мақсад ва моҳияти бўйича батафсил тушунчалар берилди.

422
0

Ёшлар учун ибратли ҳаёт йўли

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Давлат мукофоти совриндорлари  ҳамда юқори лавозимларда меҳнат фаолиятини юритган нуронийларнинг ўз ҳудудларидаги мактаб,олий таълим муассасаларида ҳамда ўқув юртларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилиши  белгиланган.

Қумқўрғон туманидаги "Элобод" маҳалласида жойлашган 23-мактабда ўқувчилар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда умрининг 20 йилдан ортиқ вақтини туман ҳокими ҳамда вилоят ҳокими лавозимида ўтказган, меҳнат фахрийси, туманимизнинг фахри бўлган устоз Нормўмин  Омонович  Чориев ўтказди.

Хонадонларимизнинг файзи,бизнинг  таянч тоғимиз бўлган фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўлидан ҳар қанча ўрнак олсак арзийди. Мазкур учрашувда ёшлар ўзларининг қаҳрамони бўлган фахрийлардан фахрланиши шарафдир. Меҳнат фахрийси Нормўмин  Чориев ёшларга  ҳаётда фақат ҳаракат қилсагина,билим олишдан тўхтамаган инсон юксак натижаларга эришишини айтиб ўтди.

482
0

ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиер маҳалласида кенг жамоатчилик иштирокида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Шодиев,
туман ҳокими Р.Гаппаров,туман прокурори Ш.Акрaмов, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари майёр М.Ражабовлар иштирок этишди.

Муҳокамада оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳар бир оилада тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

485
0

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани “Зоир Номозов”фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун пахта агротехникасига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Бахром Шарипов, туман ҳокими Р.Гаппаров, аграном мутахассислар ва фермер хўжалик раислари иштирок этишди.

Семинарда пахта хосили учун агротехник тадбирларни амалга ошириш, ўз вақтида култивация, суспензия ишларини амалга ошириш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.

432
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси