Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Беш ташаббус олимпиадаси

"Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида ўтказилаётган Шахмат  спорт мусобақаси Қумқўрғон туманининг "Меҳробод", "Жарқишлоқ", "Гултепа", "Тайфанг", "Жозиба" маҳаллалари ёшлари учун старт берилди.

578
0

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

2022-йилнинг 1-апрелидан 1-май кунига қадар содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш бўйича туманимиз бўйлаб, "ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ" ойлиги юзасидан 70-уммумтаълим мактабида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқутувчи ва ўқувчи ёшлар ўз саволларига жавоблар олишди.

563
0

МАЪНАВИЯТ ЭНГ ТАЪСИРЧАН ҚУДРАТЛИ ҚУРОЛИМИЗ

Қумқўрғон тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактабида 2022-йил 5-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши”да берилган вазифалар бўйича умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига йиғилиш ўтказилди.

 Унда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ш.Мамадиев, туман Халқ таълим бўлими шўба раҳбари Д.Мўминова ва умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари қатнашдилар.

560
0

РЕСПУБЛИКА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туман шаҳар Маданият уйи ИИ-Республика "Китобхонлик ҳафталиги" тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров очиб берди. Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев,  туман Маданият бўлими раҳбар ўринбосари А.Тўхтаев, туман 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари, ўқувчи ёшлари, аҳоли вакиллари ва китобсевар ёшлар иштирок этишди. Туман ҳокимлиги томонидан китоблар топширилди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди.

550
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ХОНАДОНБАЙ ЮРИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида маҳаллаларда хонадонбой ўрганишлар давом этмоқда.

Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, тума ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари биргаликда Қумқўрғон туман Пахтаобод маҳалласида бўлиб хонадонбой юриб, мҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.

615
0
Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси