Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР

Туман аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудларда ободонлаштириш, маҳаллаларда йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пахтаобод маҳалласида ҳам ушбу хайрли ишлар амалга оширилди.

Ички кўчаларга тош тўкиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Айтиш мумкинки, оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Пахтаобод маҳалласида янгиланишлар амалга ошмоқда.

588
0

ПРОКУРОР КУБОГИ УЧУН МИЛЛИЙ КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қумқўрғон тумани БЎСМда спортнинг миллий кураш тури бўйича 14-30 ёш ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Сектор раҳбарларининг кубоги учун 7 та вазн тоифасида половонлар гиламга тушмоқда.

Ушбу мусобақа 200 дан ортиқ ёшларни қамраб олди. Мусобақани сектор раҳбарлари кузатиб бормоқда.

552
0

"Замонамиз қаҳрамонлари" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Қумқўрғон тумани 27 -сонли Инглиз тили фани чуқурлаштириб о'қитишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 15 -апрел куни " Замонамиз қаҳрамонлари" мавзусида  тадбир ташкил этилди. Тадбирда иқтидорли ўқувчилар

томонидан тайёрланган чиқишлар ва 5 ташаббус доирасидаги қўл меҳнатидан намуналар барчада яхши таассурот уйғотди.

641
0

БЕШ ТАШАББУС ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Дўстлик ва Нефтчилар маҳалласида "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтарларига киритилган хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг "Баскетбол" туридан мусобақа оʻтказилди. Ғолиб  жамоа вакиллари сектор раҳбарлари томонидан тақдирландилар.

603
0

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Нефтчилар маҳалласида  “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Дўстлик ва Нефтчилар маҳалласи ёшларининг муаммолари 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш.Акромов томонидан тинглади.

Учрашувда туман прокурори ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Қолган мурожаатлар ҳам ижобий ечим қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Қувонарлиси шундаки, аввалги учрашувлардан бирида "Менга субсидия асосида тикув машина берсангиз, нафақат ўзимни балки яна 2 нафар ёшни иш билан таъминлайман" деб айтган М.Йўлдошева айтган сўзининг устидан чиққанлигини айтиб бунинг учун имконият берган "Юртбошимизга, сектор раҳбаримизга, туман Ёшлар ишлари агентлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман" дейди ёш тадбиркор.

540
0
Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси