Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди

Соънгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Қумқўрғон тимани "Тўмарис"тантаналар саройида соҳа ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди.Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров очиб берди ҳамда барча маданият ва санъат ходимларини байрам муносабати билан муборакбод этди. Туман ҳокимлиги томонидан соҳа ходимларига байрам совғалари топширилди.Байрамингиз муборак бўлсин ўз касбининг фидойилари.

560
0

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ-БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

Қумқўрғон туманида "Қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз" шиори остида маънавий - маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбир доирасида оилавий қадриятлар, миллий анъаналарни ўзида мужассам этган "Андишали келинчак" спектакили "Маннон Уйғур" номли вилоят мусиқали театри томонидан намойиш этилди.

Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, "Аёллар дафтари" га киритилган хотин-қизлар, махаллар фуқаролари иштирок этишди.

Шунингдек, тумандаги ҳунармандлар томонидан миллий кўргазмалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

522
0

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлимида туман  ҳокими Р.Гаппаровнинг шахсий қабули бўлиб ўтди. Қабулда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Фуқароларнинг турли соҳадаги масалалари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожжат қатъий назоратга олиниб, ижроси бўйича ижобий ечим чоралари кўрилди.

502
0

Меҳр - инсонийликнинг буюк неъмати

Бола қалби беғубордир.Боланинг бегонаси бўлмайди.Рамазон ойида  барчамиз қўлимиздан келганича ўзгаларга кўмак беришга ҳаракат қиламиз.Қумқўрғон туманидаги 58-сонли умумтаълим мактабида якка тартибда ўқитиладиган 3 синф ўқувчиси 1 гуруҳ ногирони Равшанова Сарварага туман Халқ таълим бўлими мудири Н.Исматов томонидан ўқув қуроллари,кийим -кечак маҳсулотлари топширилди.Сарваранинг таълим олиш жараёни билан туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жураева туман Кенгаши депутатлари Д.Мўминова,Р.Менгзияевалар танишишди.

562
0

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномаларасосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Ахборот хизмати

538
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси