Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида ишчи гуруҳи 1-сектор ҳудудида жойлашган Уяс маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.
Ўрганишлар давомида томорқадан самарали фойдаланаётган деҳқончилик, иссиқхоначиликни йўлга қўйган аҳоли хонадонлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги кам таъминланган, кўмакка мутож хонадонларда ҳам бўлишиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммолари тингланди.
Қумқўрғон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари бош мутахассиси Д.Жумаева, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, “Қумқўрғон садоси” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Р.Менгзияева, туман Халқ таълим бўлими шўба мудири Д.Мўминова ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
Ушбу танловда фахрли
1-ўринни 84-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Маликов Ҳалим
2-ўринни 24-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Абдимўминова Дилфуза
3-ўринни 9-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Хидиров Неъматлар қўлага киритишди ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
2022-йил 11-апрел куни Қумқўрғон тумани "Элобод" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 19-январ куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-сонли баённомасининг 38-банди ижросини таъминлаш юзасидан "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида нуроний оқсоқоллар билан учрашув ташкил этилди.
Қумқўрғон тумани С.Байматов ҳудуди, “Азиз Муҳаммад Валиевич ”фермер хўжалиги дала майдонида пахтага биринчи ишлов (култуватор) ишларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, аграном мутахассислар, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор масъуллар иштирок этди.
Туманда 2022 йил пахта ҳосили учун 7990 га майдонга “Беш қаҳрамон”, “Бухоро 102” навларини экилди.
Бу йил Сурхондарёга баҳорнинг эрта келишини, иқлим шароитини, инобатга олган ҳолда пахтани мақбул муддатларда, тез ва сифатли агротехник ишларни олиб бориш мўл ҳосил олиш ўз самараларини беради.и
Қумқўрғон туманининг 4-секторида жойлашган Меҳрхрабод маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, йўл, сув масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда ва фуқароларга тушунтиришлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023