Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕХРАБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон туманининг 4-секторида жойлашган Меҳрхрабод маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, йўл, сув масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда ва фуқароларга тушунтиришлар берилди.

642
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров 41-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим жараёнлари билан яқиндан танишди. Туман ҳокими ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг фикрларини тинглади. Ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни юзага чиқариш лозим дея таъкидлади ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

563
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров 41-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим жараёнлари билан яқиндан танишди. Туман ҳокими ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг фикрларини тинглади. Ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни юзага чиқариш лозим дея таъкидлади ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

563
0

БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Мехрабод маҳалласида кенг жамоатчилик иштирокида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Шодиев, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Турсуновлар иштирок этишди.

Муҳокамада оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳар бир оилада тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратилди

526
0

ЯНГИ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қумқўрғон тумани Мехрабод маҳалласида вилоят ҳокими Т.Боболовнинг ташаббуси билан 26-сонли ДМТТ янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг очилиш тадбирида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Янги лойиҳа асосида ( Сэндвич-панелли) барпо этилган боғча 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси ушалди.

Замонавий таълим даргоҳида болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

573
0
Рўйхатдан ўтиш
29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси