Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИБОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мизиёев жорий йилнинг 16 март куни давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

939
1

Ғалла агротехникасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туманида ғалла агротехникасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, фермер хўжалиги раҳбарлари, аграном мутахасислар иштирок этишди. Семинарда ғалла агротехникасининг амалга оширилиши бўйича керакли тавсиялар берилди.

550
0

“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 7-апрел куни Қумқўрғон туман "Пахтаобод" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 8-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Пахтаобод” МФЙ ходимлари  ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

Давра суҳбатида 30 нафардан ортиқ "Пахтаобод" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

583
0

"Спортни сев, спорт билан яша" мавзусида спорт мусобақалари ташкил этилди.

2022-йил 7-апрел куни Қумқўрғон туман "Тебат" маҳалла фуқаролар йиг'инида жойлашган туман Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда Халқ таълим бўлимига қарашли 26-сонли умумтаълим мактабида "Спортни сев, спорт билан яша" мавзусида 5 та муҳим ташаббуснинг 2-йўналиши "Ёшларни жисмоний чиниқиш,уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган" ташаббус доирасида ҳарбийлар ва "Тебат" маҳалласининг уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

550
0

ТУМАНДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ТАРҒИБОТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

2022-йил 7-апрел куни Қумқўрғон туман "Янгиер" МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ таълим бўлимига қарашли 7-сонли умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартда қабул қилинган ПҚ-5039-5040-Қарорлар ижросни таъминлаш мақсадида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев томонидан мактабида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчининг хизмат хонаси ва унда яратилган имкониятлар ўрганиб чиқилди.

602
0
Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси