Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 1-июндаги ПФ–5066-сон Фармонини бажариш юзасидан Қумқўрғон туманида 2022-йилнинг 1-апрелидан 1-май кунига қадар содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш бўйича туманимиз бўйлаб, "ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ" ойлиги ўтказилади.

514
0

Инсон қадри - улуғ мезон

Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаев, Қумқўрғон туман Кенгаши депутатлари М.Номозов, Р.Менгзияева ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг яшаш хонадонларида бўлиб яшаш шароитлари билан яқиндан танишишди.

441
0

64-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан саёҳат уюштирилди.

Ички трузимни ривожлантириш ва ўқувчиларга қадимги аждодларимизга бўлган ҳурмат руҳини сингдириши,қадимги қадамжоларга зиёрат қилдириш мақсадида Қумқўрғон туман 64-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан  саёҳат уюштирилди.

491
0

Мурувват уйида байрам тадбири ўтказилди.

Қумқўрғон тумани Жалоир маҳалласида ногиронлиги бўлган болалар учун Мурувват уйида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров кириш сўзи билан очиб берди. Болажонлар учун тўкин дастурхон ёзилди. Турли спорт ўйинлари, куй-қўшиқлар болажонларга кўтаринки кайфият улашди.

495
0

ЯНГИ СТАДИОН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қумқўрғон тумани "Шерози"маҳалласида маҳалла ёшлари учун мини-стадион қуриб фойдаланишга топширилди. Спорт мажмуасининг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров,сектор раҳбарлари,маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбиркор Жамшид Тўрахонов томонидан бунёд этилган мини -стадион нафақат ушбу маҳалла балки спортга иштиёқманд қўшни маҳалла ёшлари учун катта имкониятлар яратди. Шу кунинг ўзидаёқ маҳалла ёшлари учун футбол бўйича кичик турнир бошлаб юборилди.

519
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси