Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 1-апрел куни Қумқўрғон туман "Боболочин" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 13-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Боболочин" МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраевалар томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

Давра суҳбатида 60 нафардан ортиқ "Боболочин" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

 

561
0

"ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор "Агросаноат" техникумида Қумқўрғон туман Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун маҳаллалардаги 16-30 ёшлар тоифаси ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

"ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини якунига кўра "Навбахор" жамоаси фахрли
1-ўринни қўлга киритиб, 1-даражали диплом ва 5 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.

573
0

Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ҳамда Қумқўрғон тумани Ёшлар ишлари Агентлиги кубоги учун "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтмоқда.

Айни вақтда “Агросаноат” техникумида Қумқўрғон туман “Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ҳамда Қумқўрғон тумани Ёшлар ишлари Агентлиги кубоги” учун маҳалларлардаги 16-30 ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтмоқда.

935
0

Аҳолини рўйхатга олиш

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюциясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради? Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.Масалан, Сурхандарёда неча киши ишсиз? Сурхандарёда нечта оила уй-жойга муҳтож? Сурхандарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Сурхандарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Сурхандарёда шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади ва ҳоказо.Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга ечим топиш имконини яратади.
—Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади, — деди Давлат статистика қўмитаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқарма бошлиғи Қобил Бердиқулов. —Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлариамалга оширилади.

828
0

“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 30-март куни Қумқўрғон туман "Дўстлик" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Дўстлик” МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраевалар томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида 50 нафардан ортиқ "Дўстлик" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

627
0
Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси