Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 30-март куни Қумқўрғон туман "Арпапоя" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 39-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда "Арпапоя"МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев бўлинма бош мутахассиси Ш.Жураева томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида 15 нафардан ортиқ "Арпапоя" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

460
0

Қумқўрғон туман "ИИБ раҳбари кубоги” учун "Ёш китобхон" танлови ўтказилди.

Бугун 30-март куни “Агросаноат” техникумида Қумқўрғон туман "ИИБ раҳбари кубоги” учун
"Ёш китобхон" танловининг 10-14 ёш тоифасида фахрли,
1- ўринни Чориев Сардор

15-19 ёш тоифасида фахрли,
2- ўринни Тошбоева Мухайё

20-30 ёш тоифасида фахрли,
3- ўринни Қурбонова Ойсулувлар ғолибликни қўлга киритишди.

"Ёш китобхон оила" танловининг 18-30 ёш тоифасида фахрли,
1- ўринни Қурбонова Ойсулув ва Алибоев Рустамлар оиласи қўлга киритишди.
Тадбир якунида голиб болган иштирокчиларига пул мукофотлари тақдим этилди.

 

475
0

"Ёшлар овози" танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29-март куни “Агросаноат” техникуми фаоллар залида Қумқўрғон туман "ДСИ раҳбари кубоги” учун "Опера", "Анъанавий ижро", "Бахшичилик" ва "Эстрада" ёъналишларида 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасида "Ёшлар овози" танлови бўлиб ўтди. Танлов котаринки руҳда болиб отгани сир эмас...!

 

Тадбир якунида голиб болган иштирокчиларига қимматбаҳо совгалар тақдим этилди.

453
0

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани ҳокимлигида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Давлат солиқ қўмитаси раис ўринбосари С.Эшматов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э. Нурманов, туман ҳокими Р.Гаппаровлар иштирокида тадбиркорлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорларнинг солиқ тўловларини амалга оширишда дуч келаётган муаммолар ўрганилди, имтиёзлар бўйича тушунчалар берилди.

713
0

"Ёшлар овози" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда.

Айни шу дамда,  Ёшлар ишлари агентлиги томонидан беш муҳим ташаббус асосида "Ёшлар овози" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда.

Исте'додли ёшларимизни жонли ижрода қўшиқ куйлаши кўтаринки руҳ бағшламоқда. Тадбирни кузатиб бораётган томошабинлар маданий хордиқ олаётганлиги сир эмас...

728
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси