Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев Қумқўрғон тумани "Гулистон" МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев Қумқўрғон тумани "Гулистон" МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганди. Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат ўтказилиб маҳалладаги "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтарига" киритилган аҳоли вакилларига кўрсатилган ёрдамлар ҳақида, мактабгача таълим қамрови ва мактаб фаолиятидаги муаммолар юзасидан маълумотлар олинди. Аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши тушунтирилди.

705
0

НАВРЎЗ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юртимизга кириб келган Наврўз она заминимиз узра беназир таровати билан қалбларда ҳайрат ила ҳавас уйғотмоқда.

Қумқўрғон туман “Янги авлод'' маҳалласида бўлиб ўтган  ''Наврўз'' байрамига  бағишланган тадбир маҳалла аҳлига юқори кайфият улашди.

Янги авлод'' маҳалласи кубоги учун ташкил этилган фудбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди. Ғолибларга ''Янги авлод'' маҳалласи томонидан пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилади.

Шунингдек,  дорбозларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар барчага байрам кайфияти бағишлади.

861
0

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ

Юртимиз равнақига, қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшган, кўп йиллик раҳбар, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган инсон, Усмон Алибоевич Менглибоев бугун қутлуғ 80 ёшни қаршилади.

Шу муносабат билан туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Туроповлар Усмон Алибоевични шукроналик куни билан табриклаб, вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.

Тадбирда сўз олганлар У.Менглибоевни узоқ йиллар давомида Сурхон воҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасининг моҳир мутахассиси, тажрибали ва ташаббускор раҳбар, ташкилотчи ва тадбиркор инсон сифатида эътироф этишди.

830
0

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Қумқўрғон тумани Хўжамулки маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Рахмонқуловлар томонидан ёшлар муаммолари ўрганилди.

Ушбу учрашувда Хўжамулки маҳалласида яшовчи Тожиева Нодира деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун ер майдонини олишда бўйича мурожаат қилди. Нодира Тожиевага е-ижро аукционида иштирок этиш тартиби тушунтирилди ва бошланғич тўлови тўлаб бериладиган бўлди.

Муҳаммадиев Худайназар ҳунармандчиликнинг дуродгорлик йўналишини ривожлантириш мақсадида кредит маблағлари олишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат ҳам ечим қилиш мақсадида маъсулларга йўналтирилди.

Мазкур учрашувда ўртага ташланган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ижобий ҳал этиш борасида топшириқлар берилди.

873
0

21-СОНЛИ ДМТТ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ КАСБ ЭТДИ

Қумқўрғон тумани Жозиба маҳалласида инвеститсия дастури асосида   21-сонли мактабгача таълим ташкилоти  янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров,  маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ўйин майдончалари мавжуд.

Ушбу мактабгача таълим ташкилоти  1986-йилда қурилган бўлиб, 50 ўринли эди. Ҳозирда эса 150 ўринли бўлиб,  барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий кўриниш касб этди.

843
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси