Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” 2022 йил 17-февралдаги ПҚ-134-сон қарори бўйча чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида “Наврўз муборак болажон“ шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Халқ билан мулоқот” кўрсатуви орқали Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаровга Гултепа маҳалласи фуқароси Фотима Мирзаева 2-гуруҳ ногиронлиги бор ўғлини даволаниши учун ордер сўраб мурожаат қилган эди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан “Турон” хусусий диогностика марказида беморнинг бош қисми бепул МРТга туширилди.
МРТ қуйган ташхиси асосида Республика даражасида ётиб даволаниши учун ҳттпс://мис.ссв.уз/ дастурига навбат асосида электрон ордер олиш учун киритилди.
Юртимизда Наврўз байрами муносабати билан жойларда тури тадбирлар ташкил этилмоқда. Бугун Қумқўрғон тумани Нефтчилар маҳалласида ногиронлиги бор ёшлар учун 2-сектор раҳбари Шарофиддин Акрамов ташаббуси билан байрам тадбири ўтказилди. Маҳалланинг ёшлар етакчиси Миролим Раимқулов ёшларни бир мақсад атрофида жам қилиб, байрам тадбирининг юқори савияда ўтидида жонбозлик кўрсатди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон ва Шўрчи тумани мактабларининг ВРЁТБДЎ-ҲЧТР ҳамда ўқувчилари иштирокида ўқувчи ёшларни Қуролли кучлар тасарруфидаги Олий ҳарбий билим юртларига ўқишга ва ҳарбий касбга қизиқиш бўйича Ўз. Рес. ҚК академияси ҳамда Жанубий-Ғарбий махсус округ қўмондонлиги офицерлари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Боболочин маҳалласи ва 2-сектор ҳудуди Боботоғ маҳалласида йе- ауксионига чиқарилган лотлар, ер майдонларини ютиб олган фуқароларга 10 йил муддатга деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун кадастр хужжатлари топширилди.
Боболочин маҳалласидаги 46 та лотлар Эижара ААТ ғолибларига бўлиб берилди. Маълумот ўрнида, туманда жами 320 га ер 2011 та лотга бўлинган бўлса, шундан 781 та лотлар 1-сектор ҳудудига тўғри келади.
Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “ Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз фуқароларнинг ауксионда иштирок этиб, ер майдонларини ютиб олиши, ўз навбатида уларнинг бандлигининг таъминланиши ва қўшимча даромад манбааининг юзага келишига сабаб бўлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023