Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАРГА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНИШЛАРИ УЧУН ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Боболочин маҳалласи ва 2-сектор ҳудуди Боботоғ маҳалласида йе- ауксионига чиқарилган лотлар,  ер майдонларини ютиб олган фуқароларга 10 йил муддатга деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун кадастр хужжатлари топширилди.

 Боболочин маҳалласидаги  46 та лотлар Эижара ААТ  ғолибларига бўлиб берилди. Маълумот ўрнида, туманда жами 320 га ер 2011 та лотга бўлинган бўлса, шундан 781 та лотлар 1-сектор ҳудудига тўғри келади.

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “ Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз фуқароларнинг ауксионда иштирок этиб, ер майдонларини ютиб олиши, ўз навбатида уларнинг бандлигининг таъминланиши ва қўшимча даромад манбааининг юзага келишига сабаб бўлади.

855
0

ГУЛИСТОНЛИК ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Гулистон маҳалласи ёшлари билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да бир гуруҳ ёшларнинг муаммоларига ечим бўлди.
Учрашувда тадбиркорлик қилиш, ишга жойлашиш, тикув мошинаси олиб ўзини-ўзи банд қилиш каби масалалар билан ёшлар туман ҳокимига мурожаат йўллашди.

Жумладан қуён боқиб кўпайтириш истагини билдирган Хайдаров Дилшодбек, Ўроқова Гуласалга шу жойнинг ўзида қуён берилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиб қўшимча даромад топишни ўз олдига мақсад қилган Акмал Бекмуродовга эса “Ёшлар дафтари” га киритилиб е-аукционида иштирок этиш учун зарур маблағ тўлаб бериди.

755
0

ҚУМҚЎРҒОНДА НАВРЎЗ САЙЛИ ЎЗГАЧА ШУКУҲДА НИШОНЛАНДИ

Боҳор фаслида борлиқ гўзалликка бурканади. Ҳар бир нуқтада табиатнинг мўжизаларига гувоҳ бўламиз.  Шундай шукуҳли кунларда юртимизда Наврўз ўз  сепини оламга ёйди. 

Қумқўрғон туманида бу йилги Наврўз байрами ўзгача кўтаринки кайфият билан нишонланди. Элобод маҳалласининг Орнали қишлоғидаги кенг адирлик ён бағирларида табиат қўйнида умумхалқ байрам сайли бўлиб ўтди.

Баҳорий таомлар, кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар,  сумалак сайли,  халқ ўйинлари, кураш мусобақалари, спортнинг турли йўналишларидаги беллашувлар, миллий  урф ва анъаналарини ўзида жам этган маросимлар  туман аҳлига манзур бўлди.  Дошқозонларда халққа ош тарқатилди. 

Республикамизнинг машҳур санъаткорлари Жаноб Расул, Севинч Исроилова, Қаҳ-қаҳа жамоаси ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари халқ хизматида бўлишди.

763
0

Аҳолини рўйхатга олишда қандай усуллардан фойдаланилади?
  • Сўров усули — рўйхатга олиш махсус анкетани тўлдириш, юзма-юз суҳбат асосида, инспектор томонидан амалга оширилади. Бу Россия Федерацияси ва бошқа МДҲ мамлакатларида қўлланилади.
  • Ўзи ҳисоблаш ва тўлдириш усули — махсус анкета рўйхатга олинувчи шахс томонидан тўлдирилади. Шунингдек, бунда бир оилада истиқомат қилаётган айнан бир нафар шахс фарзандлари ёки яқинлари учун тўлдириш мумкин. Рўйхатга олувчи инспектор эса анкетанинг тўлдирилишини назорат қилади, холос. Бу усулдан Европадаги бир қатор давлатларда фойдаланилади.
  • Аралаш (анкетали) усул — махсус анкета рўйхатга олинувчилар манзилига почта ёки интернет орқали юборилади. Фуқаролар анкетани тўлдириб, статистика хизматига қайта жўнатади. Анкета келмаган манзилларга эса масъуллар юборилади. Ушбу усул камхаржлиги билан ажралиб туради. Бироқ амалда бу усул кутилган натижани бермаяпти.

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими

 

812
0

Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Қумқўрғон тумани Мўнчоқтепа маҳалласида "Сектор раҳбари ва ёшлар"  учрашуви ўтказилди. 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи З.Турсунов ҳудуд ёшларининг муаммо ва таклифларини тинглади. Ўртага ташланган мурожаатлар ечими бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Мазкур учрашувда ўзини- ўзи банд қилиб, оиласига қўшимча даромад топиш истагида бўлган ёшларга тикув мошиналари ҳам топширилди.

738
0
Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси