Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ПРОКУРОРИ ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Қумқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Акрамов томонидан туманнинг "Нефтчилар" маҳалласида фуқаролар ва ёшлар билан "Сайёр қабул" ҳамда "Ёшлар учрашуви" ўтказилди. Мазкур қабулларда 21 нафар ёшлар ва 5 нафар фуқаролар иштирок этишди. Учрашувда фуқаролар ва ёшлардан келиб тушган 15 та мурожаатлардан 5 таси жойида ижобий ҳал килиниб, 10 тасини ижроси назоратга олинган ҳолда ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

641
1

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов , туман ҳокими Р.Гаппаровлар 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан суҳбатлашди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов , туман ҳокими Р.Гаппаровлар 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан бирма-бир суҳбатлар ташкил этилди ва улар билан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш ва бўш иш ўринларини яратиш, шунингдек вилоят ва республика миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар жойида ўрганилди.

656
0

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов Қумқўрғон туманинг 3-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалрда бўлди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳи Қумқўрғон туманинг 3-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалрда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” нинг юритилиши, аҳолининг ижтимоий қатламини қўллаб-қувватлаши, уларнинг бандлигини таъминланиши борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

606
0

АЁЛЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР БЕРИЛДИ

Юртимизда аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзулаев сектор ҳудудидаги Чўкирли ва Давлатсой маҳаллаларида фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг оилаларига қўшимча даромад аиритиш мақсадида Давлатсой МФЙ да яшовчи 16 нафар фуқарога қуёнлар тарқатилди.

800
0

ДОИМО ЭЗОЗДАСИЗ АЗИЗ АЁЛЛАР!

Қумқўрғон тумани прокурори Ш.Акрамов ташаббуси билан 2-сектор ҳудуди Нефтчилар маҳалласида яшовчи ижтимой ҳолати оғир бўлган хотин-қизлар ҳолидан ҳабар олди.

Нефтчилари маҳалласи ёшлар етакчиси Миролим Раимқулов 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларга совғалар топширди.

Аёлларимиз кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, ўз миннатдорлигини билдиришди.

752
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси