Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ДОИМО ЭЗОЗДАСИЗ АЗИЗ АЁЛЛАР!

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Дўстлик маҳалласида яшовчи ижтимоий имконияти чекланган опа-сингиллар ҳолидан хабар олинди. Ёшлар этакчиси Хуршид Абдураимов 8-март "Халқаро хотин-қизлар" байрами билан табриклаб, уларга совгалар улашди.

624
0

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 2- сектор ҳудуди Боймоқли маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров ва туман прокурори Ш.Акрамовлар томонидан тиббиёт  ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда  аҳоли билан ишлаш, улар ўртасида тиббий маданиятни ривожлантириш, соҳадаги муаммолар камчиликлар муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқотда 2-сектор ҳудидидаги 37-ҚОПнинг Қумқўрғон филиали ходими Х.Омонова томонидан ушбу тиббиёт масканига интернет тармоғини улаш ҳамда компютер жамланмаси берилишини сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, Асрлонбойли ҚОП, Боймоқли ҚОПга принтер ва компютер жамланмаси  олиб бериладиган бўлди.

594
0

НАВБАТДАГИ “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

Ёшларни қўллаб –қувватлаш мақсадида Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Бўстон маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”  ўтказилди.

 Учрашувда асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик бошлаш учун кредит олиш, субсидия асосида тикув машинасини олиш ва бошқа мурожаатлар билан маҳалла ёшлари туман ҳокимига юзланди.

Ф. Абдусаломова, Ф.Эргашоваларнинг рўзғорига қўшимча даромад манбааига эга бўлиши учун тикув машинаси сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Ю.Сафаровнинг тадбиркорлик бошлаши учун кедит маблағлари олишда амалий кўмак бериладиган бўлди.

453
0

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТНИ ЙАХШИЛАШ ЙЎЛИДА

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Янгиер маҳалласида ҳам тиббиёт ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур сектор ҳудудида фаолият кўрсатаётган соҳа вакиллари туман ҳокимига ўзларининг таклиф ва мурожаатларини ўртага ташладилар.

 Мулоқот давомида туман ҳокими томонидан ҳар бир тиббиёт ходимининг аҳоли саломатлигини асраш, уларни орасида тиббий маданиятни янада кучайтириш мақсадида хонадонбай юриш,  фуқароларни рози қилиш масалаларига алоҳида таъкидлаб ўтди.

443
0

АЁЛЛАР БАЙРАМИГА ТЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ

Қумқўрғон тумани “Барака савдо” мажмуасининг 3-қаватида  8-март-Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёллар учун байрам  тадбири бўлиб ўтади. Айни дақиқаларда ушбу савдо марказида тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Р.Гаппаров  байрам тадбирига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.

564
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси