Сурхондарё вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хидирова Зулхумор Абдурашидовна Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг "Касаба уюшмалари кунига 1 йил" эсталик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қизғин, муросасиз кечган учрашувда "Қумқўрғон 1977" жамоаси 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашув 4-0 ҳисобида Қумқўрғонлик футболчилар ғалабаси билан якунланди.
Қумқўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 25- октябрдаги 24-8-114-F /21 –сонли фармойишига асосан тузилган 5 та ишчи гуруҳи томонидан боғдорчиликка, узумчиликка, сабзавотчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари фаолияти мониторинги ўтказилди.
Мониторинг натижалари Халқ депутатлари туман кенгашининг 6 –чақириқ, 36 сессиясида кун тартибига қўйилиб, муҳокама қилинди.
Ўрганишга кўра, 68 та фермер хўжаликлари фаолияти қониқарсиз, деб топилган. Мазкур фермер хўжаликлари томонидан аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар билан тузилган узоқ муддатли ижара шартномалари муддатидан олдин қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши маълум қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022