Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Фуқарога 40.000.000 сўм қарзи ундирилиши таъминланди.

Маълумки қарз муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасида “Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлар билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бира йўла ёки бўлиб бўлиб, ўшанча суммадаги пулни  ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баробар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади” деб кўрсатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъвогар К. жавобгар Д.дан 40.000.000 сўм қарзини ундириб беришни сўраб даъво киритган.

Судда ушбу даъво талаби белгиланган тартибда тарафларнинг иштирокида мазмунан кўрилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Д.дан даъвогар К.га 40.000.000 (қирқ миллион) сўм қарзи ундириб берилди.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Қумқўрғон туманлараро суди раиси                                 У.А.Мамадиев

 

621
0
Келинга ўзига тегишли мол-мулклари олиб берилди

Эр-хотин биргаликдаги турмуши давомида ортирилган мулкларини бўлиш, шунингдек келин ўзига тегишли мол-мулкларини олишда келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси билан тартибга солинади.

Судга даъвогар яъни келин А. ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини жавобгар Б. дан олиб бериш ҳақида даъво қилган.

Судда ушбу даъво талаби белгиланган тартибда тарафларнинг иштирокида мазмунан кўрилиб, жавобгар Б.дан даъвогар яъни келин А.га ўзига тегишли бўлган 1)1 дона 12 талик кондиционер ёки 4.500.000 сўм, 2)1 дона кир мошина ёки 1.200.000 сўм, 3)1 дона (пилисос) чангютгич ёки 800.000 сўм, 4)1 дона утюк ёки 250.000 сўм, 5)1 дона утюк стол ёки 200.000 сўм, 6)1 дона тюрма спалний ёки 800.000 сўм, 7)1 дона шифонер ёки 1.000.000 сўм, 8)3 та хона дераза ва эшик пардаси ёки 3.000.000 сўм, 9)1 катта гилам ёки 500.000 сўм, 10)2 дона майда гилам ёки 800.000 сўм, 11)1 дона сандиқ ёки 500.000, 12)2 дона шкаф ёки 400.000 сўм, 13)1 дона спалний диван 2 кишилик ёки 400.000 сўм, 14)1 дона термос ёки 100.000 сўм, 15)10 дона коса ёки 60.000 сўм, 16)10 дона пиёла ёки 50.000 сўм, 17)9 дона патнис ёки 270.000 сўм, 18)2 дона чойнак ёки 100.000 сўм 19)3 дона катта кўрпа ёки 450.000 сўм, 20)10 дона катта ёстиқ ёки 300.000 сўм, 21)25 дона кичик ёстиқ ёки 750.000 сўм, 22)20 дона майда кўрпа ёки 4.000.000 сўм, 23) 1 дона вилосипед ёки 200.000 сўм, 24) 1 дона майда вилосипед ёки 100.00 сўмлик жами 15 турдаги мол-мулклар олиб берилиши таъминланди.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Қумқўрғон туманлараро суди раиси                              У.А.Мамадиев

 

593
0
Қумқўрғон туманидаги 11-сонли АФЧЎИМИнинг 11-синф ўқувчилари ТерДУнинг математика, физика ва тарих факултетларида ҳамда АРМ биносида бўлиб қайтишди.

Ўқувчилар ОТМнинг моддий техник базаси, лабораторияларда ўтказилаётган тажрибалар билан танишиб, оптика физикаси лабораториясида бевосита амалий тажриба ўтказдилар.

Шунингдек, IT технологиялар соҳасида таълим жараёнларининг ташкил қилиниши ва қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.  "Қатағон қурбонлари хотираси"  музейидаги экспонатларни кўздан кечирдилар.

 Тарих факултети декани Х. Холмўминов ва бошқа профессор-ўқитувчилар билан учрашув ўқувчиларда катта таассурот  қолдирди.

898
0

ҚУМҚЎРҒОНДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

Қумқўрғон тумани Ш.Мирзаев ҳудуди, “Феруз Акмалович”фермер хўжалиги дала майдонида чигит экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Туропов, туман ҳокими Р.Гаппаров, аграном мутахассислар, соҳанинг фахрий устозлари, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор масъуллар иштирок этди.

Туманда 2022 йил пахта хосили учун 7952 га майдонга “Беш қаҳрамон”, “Бухоро 102” навларини экиш режалаштирилган. Бу йил Сурхондарёга баҳорнинг эрта келишини, иқлим шароитини, инобатга олган ҳолда чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ўндириб олиш мўл ҳосил етиштиришда ўз самараларини беради.

Семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари ва олимлар ана шу ҳақда фикр юритди. Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

563
0

ЗУККО КИТОБХОН КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида  Пиризидентимизнинг беш муҳим ташаббусининг ижроси юзасидан "Зукко китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтди. Ғолибларга ўзбек адабиёти етук намоёндаларининг ҳамда жахон адабиётининг атоқли ёзувчиларининг китоблари совға қилинди.

642
0
Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси