Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди Дўстлик маҳалласида  “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Дўстлик ва Нефтчилар маҳалласи ёшларининг муаммолари туман прокурори Ш.Акромов томонидан тинглади.

Учрашувда туман прокурори ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Қолган мурожаатлар ҳам ижобий ечим қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

621
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудидаги 11 та маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёшларга оид Давлат сиёсати дастури" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилдаги 19 январдаги  "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида туман прокурори ташаббуси билан спортнинг " ТАЕКWАНДО WТ" тури буйича мусобақа ташкил этилди.

 Мусобақа якунида 6 та вазн тоифасида аниқланган ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

637
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНТИРАМИЗ

Ҳар биримиз табиатни асраб-авайлашга, янада гуллаб-яшнаши учун масъулмиз.

 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан. Кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти юксак саналади.

 Қумқўрғон тумани Боботоғ маҳалласида 2 га ер майдонига 1200 туп  6 турдаги  мевали дарахт кўчатлари экилди. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Қултаев бошчилигида, маҳалланинг нуроний отахонлари бу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишди.

707
0

Заковат - ақл чархи

Ёшларнинг интеллектуал билимини янада ошириш, зукко ва билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги таълим муассасалари орасида Қумқўрғон тумани 2-сектор раҳбари кубогига старт берилди.

Дўстлик маҳалласидаги 3-сонли умумтаълим мактаби ва 14-АФЧЎИМИ ўқувчиларидан ташкил топган 8 та жамоалар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг илк турлари ўтказилди.

Тадбирда туман прокурори Ш.Акромов иштирок этиб, билимли ёшларни қўллаб-қувватлашини "Заковат" интеллектуал ўйини доимий равишда давом этишини таъкидлади.

666
0

Заковат - ақл чархи

Ёшларнинг интеллектуал билимини янада ошириш, зукко ва билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги таълим муассасалари орасида Қумқўрғон тумани 1-сектор раҳбари кубогига старт берилди.

"Улуғбек" маҳалласидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 11-сонли АФЧЎИМИ ўқувчиларидан ташкил топган 6 та жамоалар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг илк турлари ўтказилди.

Тадбирда туман Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги иштирок этиб, билимли ёшларни қўллаб-қувватлашини "Заковат" интеллектуал ўйини доимий равишда давом этишини айтиб ўтди.

499
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси